close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

108. Кавсар сураси

Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «ал-Кавсар» сўзидан олингандир. «Кавсар» сўзи луғатда кўп яхшилик, жуда ҳам кўп яхшилик маъносини англатади.  Ушбу сурадаги Кавсардан мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга икки дунёда берилган кўп яхшиликлардир.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.
2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.
3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase