Маданият (116)
Бу умматнинг кенг маданияти ҳақида фикр қилган инсон бу умматнинг уламоларини афзалликларни англашга қанчалик эътибор берганларини англайдилар.
Islom.uz сайти очилиб, ишга тушиб, халқимизнинг эътиборини қозонганидан сўнг ходимларимиз бу хайрли фаолиятни янада кенгайтириш истаги билан ёниб-куйдилар. Жумладан, Исмоилжон ҳожи билан Абу Муслимлар ҳузуримга келиб, динимизнинг бош китоби, дастури, муқаддас китоби Қуръони Карим ҳақида Quran.uz номли янги бир сайт очишимиз мақсадга мувофиқ эканини, бу сайт Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатишга хизмат қилиши, унда Қуръоннинг тарихи, маънолар таржимаси, қироатлари ва шу каби кўплаб мавзуларга оид маълумотлар, илмий мақолалар жойлаштириб боришини тушунтириб, бу ишни бошлашга изн сўрадилар. Изн олганларидан кейин, аста-секин мазкур мақсадни амалга ошириш йўлида ғайрат билан иш бошлашди.
Шумер цивилизацияси милоддан аввалги 4500 йилдан 1750 йилгача, қадимги Месопотамияда, ҳозирги Ироқ ҳудудида мавжуд бўлган. Ҳеч ким уларнинг қандай одамлар бўлганини, қаердан келганини ва қандай қилиб бундай ажойиб муваффақиятга эришганини аниқ билмайди. Аммо айнан шумерлар омочни ихтиро қилганлар, миххат ёзувларини ихтиро қилганлар ва биз ҳозир ҳам фойдаланаётган вақтни сақлаш усулини ишлаб чиққанлар.
Дунёда яшамоқ ва маишат этмоқ учун инсонларга айрим ишлар, ҳаракатлар керак. Баъзи ишга дин рухсат беради, баъзисига бермайди. Бас, маълум бўляптики, диннинг маданият билан теран алоқа-муносабати бор.
Маҳмандорул араб исим билан машҳур бўлган амир Сайфуддин Абул Маъолий ибн Рамоҳнинг ўғли амир Бадруддин Юсуф Маҳмандордан ривоят қилинади: “Менга Қоҳирага 630 йилда тўла эгалик қилган амир Шужоуддин Муҳаммад Шаразий ҳикоя қилиб берган:
Россия жиноий суб-маданияти тадқиқотчилари СССРда унинг оммавий тарқалиши ҳодисасини ўғрилар қонуни ва тоталитар давлат мафкураси кўп жиҳатдан ўхшашлиги – либерализм ва демократияга жой йўқлиги билан изоҳлайдилар. Ўғрилар дастлаб очиқчасига ўзларини жамиятдан ташқари деб ҳисоблаган ва унинг қонунлари билан яшашни истамаган. Ушбу шахсий эркинлик ғояси режим томонидан таъқиб қилинган кўплаб совет фуқаролари ўзига жалб қиларди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) 43-Бош Ассамблеяси йиғилиши 2025-йилда Ўзбекистон маданият пойтахти Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Исроилнинг 25 кундан бери давом этаётган тажовузи туфайли Ғазода геноцид рўй бераётган ва Европа давлатларининг миллионлаб аҳолиси расмий босимга қарамай, Ғазони қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги Саудия Арабистони бошқа йўлни танлади. Ғазо бошдан кечирган фожиаларга ва араб кўчаларида ғазабга қарамай, Саудия Арабистони Фаластиндаги воқеалардан қатъи назар, Ар-Риёдда "Риёд мавсуми 2023" кўнгилочар мавсумини очди. Улар ҳатто байрамни кейинга қолдиришни сўраганларни ҳам танқид қилишди (эътиборга олишмади).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғон сўзлашдан қайтардилар. Ёлғон сўз айтиш - Аллоҳга туҳмат қилишдир. Ёлғон имон билан ёнма-ён юради. Чунки киши “шундай бўлди”, деса-ю, аслида ундай бўлмаган бўлса, демак, у “Аллоҳ таоло бу ишни жорий қилди” деб даъво қилган бўлади. Зеро, Усиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Агар “содир бўлди” деса-ю, аммо Аллоҳ таоло буни жорий қилмаган бўлса, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўлади. Агар бўлиб ўтган нарсага “содир бўлмади” деса, Аллоҳ жорий қилиб қўйган нарсани инкор қилган бўлади. Аллоҳ айтади: “Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳ оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқийдилар” (Наҳл, 105).
Бошқа давлатлар ҳам ундан ўрнак олишга тайёр. Қувайт "жамоат етикаси ва ижтимоий анъаналарни" ҳимоя қилиш мақсадида Барби фильми намойишини тақиқлаганини эълон қилди.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Диний маслаҳатнинг (манфаатнинг) тақозоси шуки, уламолар бадамал бўлсалар ҳам, уларнинг тарафини олиш керак. Зеро, авомнинг (халқнинг) қалбида уламога эътибор йўқолса, дин хотима (якун) топади. Натижада улар уламонинг ҳаммаси ҳақида ёмон гумон қилиб, бирор одамнинг гапига эътибор қилмайдиган, қулоқ солмайдиган бўлиб қоладилар».
Очилишда ўзбек томошабинларига 2021 йил апрель ойида Москвадаги Катта театрнинг тарихий саҳнасида премьераси бўлган “12” спектакли тақдим этилади.
Аммо Европада иш ундай бўлмади. Уларда қадимги юнон ва рим мафкурасини қайта тиклаш, динни бутунлай инкор қилиш йўлидан кетилди.
Юнонлар истеъдодли уммат бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Улар ниҳоятда зеҳнли, ақлли ва илмли бўлганлар. Дунё халқлари ичида илм, маърифат ва адабиётда пешқадам бўлганлар. Айниқса фалсафада ҳаммадан олдинда бўлганлар. Уларнинг мафкураси қуйидаги йўналишларда бўлганини барча олимлар яхши биладилар: