Абу Муслим
Ливиянинг халқаро миқёсда тан олинган миллий келишув ҳукумати (ПНС) пайшанба куни Триполи ва унинг атрофидаги шаҳарларни тўлиқ назоратга олганини, Халифа Хафтар кучлари устидан қатор ғалабаларни қўлга киритганини ва бутун мамлакатни эгаллаб олишга ваъда берганлигини маълум қилди.
Guardian газетасидан сенсацион текширув. Нашрнинг аниқлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бир қатор мамлакатлар коронавирусга қарши кураш учун кўпчиликка таниш бўлмаган америка фирмасининг нотўғри маълумотларидан фойдаланган. Бундан ташқари, ушбу маълумотларга асосланган ишлар нуфузли тиббиёт журналлари томонидан чоп этиган.
Макрон Меркель ва Трамп ўртасида воситачи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда ва Меркелнинг июн ойида Америкага келишидан бош тортганлиги сабабли юзага келган Вашингтон G-7 саммитини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Трамп кузда саммитни қайта режалаштирди ва Россияни унга таклиф қилишга ваъда берди, аммо Франция, Британия ва Канада унинг иштирокига қарши.
Россия дунёга ядровий қурол ишлатишга, шу жумладан иттифоқчиларига зарба берилганда ва одатий қурол ёрдамида қилинган ҳужумга жавобан тайёрлигини эслатди, деб ёзади газета. Бу Қўшма Штатларга қаратилган сигнал ва СНВ-3 музокаралари атрофидаги дипломатик ўйин элементидир. Аммо бу унинг ожизлигини яширишга уриниш ҳам бўлиши мумкин, деб умид қилмоқда муаллиф.
Қадимдан қолган рус мақолида "свято место пусто не бывает", яъни муқаддас жой бўш қолмайди дейилади. Ўзларининг диний моҳиятидан воз кечган мусулмон халқлари умуман эркин фикрлайдиган "қирол-файласуфлар" жамоасига айланмайдилар. Бир дин ўрнига бошқаси – миллатчилик келмоқда. Саудия Арабистонида «нацибилдинг» қандай амалга оширилаётгани ҳақида ижтимоий антрополог Мадави ар-Рашид қуйидагиларни ёзди.
Кўпчилик одамлар фаластинликлар, сиёсати асосан сионистик лобби томонидан белгиланадиган Америка томонидан қўллаб-қувватланадиган Исроил томонидан ишғол қилинишининг зулми олдида фаластинликлар ёрдамга муҳтож эканликларига ўрганиб қолган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ашаршылыкни (катта очарчилик) қозоқ халқининг геноцид қилиниши сифатида халқаро миқёсда тан олиш бўйича ишларни бошлаш топширилди. Бу ҳақда "Ақ жол" партиясидан бўлган парламентнинг қуйи палатаси депутатлари маълум қилди, дея хабар беради Фергана.
Пайшанба куни Эрон 3574 та янги COVID-19 ҳолати ҳақида хабар берди. Бу пандемия бошланган пайтдан бери энг катта рақам. Май ойи бошларида деярли икки ойлик минимумдан сўнг, Эронда коронавирус инфекцияси тобора кучайиб бормоқда, бу Яқин Шарқда энг хавфли авж олганлиги билан ажралиб туради.
АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Девид Шенкер Россиянинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини танқид қилиб, унинг вайронагарчиликка йўл қўймаслик учун "чиқиб кетишини" талаб қилди, деб хабар беради "РБК". Шенкернинг таъкидлашича, қарийб ярим аср давомида Америка Қўшма Штатлари русларнинг Яқин Шарққа киришига йўл қўймасликка ҳаракат қилди, лекин бу ерда улар ҳозир "ҳалокатли рол ўйнамоқда".
Хавфсиз масофадаги ибодат. Якшанба куни кечқурун, узоқ давом карантиндан сўнг, Саудия Арабистонида Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди очилди. Машҳур масжид очилган куннинг ўзида бу ерда жами 93774 мусулмон намоз ўқиди.
Forbes маълумотларига кўра, Криштиану Роналду биринчи миллиардер футболчига айланди. 2019 йилда 105 миллион доллар (тахминан 92 миллион эвро) даромад олган "Ювентус" ҳужумчиси бир миллиард долларлик тўсиқлан ўтди, деб ёзади sportbox.
Сингапур ҳеч қандай сабабсиз аҳолига пул тарқатишга қарор қилган яна бир давлатга айланди. Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида одамларга 2,5 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат бош вазирининг ўринбосари ва молия вазири Хенг Сви Китга таяниб хабар берди.