Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиул аввал ойи ҳар йилгидан ўзгача шукуҳ ва тароватда ўтмоқда. Буни Диний идора биносида ёққол сезиш мумкин. Киравериш ва йўлаклар муборак ой фазилатини акс эттирувчи лавҳа ва сийратга оид ояти карима, ҳадиси шариф, шиор ва саловатлар билан безатилган. Идорага ташриф буюрувчи ҳар бир кишига мавлид ҳадялари улашилмоқда. Бундай тараддудни диёримиздаги барча жоме масжид ва диний таълим муассасаларида кўриш мумкин.
Ҳадя инсон хулқларидан бир хулқ экани ҳақида
Рубаййъ бинти Муъаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига товоқ хурмо ва тукли тарра олиб бордим. У зот менга кафтлари тўла тақинчоқ ёки тилло бердилар ва: «Қизгинам, ушбуни тақинчоқ қилиб ол», дедилар». (Термизий («Шамоил»да), Аҳмад, Табароний ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган)
У пайтда ҳадя бўлган, ҳозир эса...
Амр ибн Муҳожир айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазизнинг кўнгли олма тусаб қолиб, «Қанийди ҳозир олдимизда олма бўлса... Унинг ҳиди ҳам ширин, таъми ҳам ажойиб», деди.
Барча ҳожиларга Саудия подшоси ҳадяси – Қуръони карим тарқатилмоқда
Шу йил, 11 июль куни душанба кунидан бошлаб Саудия Арабистони Ислом ишлари вазирлиги Жиддадаги подшо Абдулазиз халқаро аэропорти ва денгиз порти ҳамда бошқа мамлакатдан чиқиш жойлари орқали жўнаб кетаётган зиёратчиларга Икки муқаддас масжид ходими подшо Салмон совға сифатида жами бир миллион нусха Қуръони карим тарқатмоқда.
«Қизил Хоч» Украинага Россия ҳарбийларининг жасадлари учун жуда кўп қоплар ҳадя қилди
"Қизил Хоч" халқаро ташкилоти мамлакатимизни уларнинг сони кун сайин ортиб бораётган россиялик аскарларнинг жасадлари учун қоплар билан таъминлади.
Мусулмон шифокорлар Рамазон ойида совға оладилар
Тиббиёт ходими ва Instagram блогери, ҳамшира Юсра Рамазон ойида мусулмон тиббиёт ходимларига совғалар етказиб бериш учун Британиядаги турли хайрия ташкилотлари билан ҳаракатларини бирлаштирди.
Андижон вилояти ҳокими ўзининг пул мукофотини рус маданият марказига ҳадя қилди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Мустақиллик куни муносабати билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Орден билан бирга ҳоким пул мукофоти ҳам олди. Вилоят ҳокими ўзининг пул мукофотини рус маданият марказига ҳадя қилди. Совғанинг аниқ миқдори кўрсатилмаган.
Криштиану Роналду Рамазон ойида фаластинликларга 1,5 миллион доллар ҳадя қилди
2014 йил португаллик йигит Рўза байрамини нишонлаш учун 2 миллион доллар хайрия қилган эди. Бу йил эса жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду Фаластин аҳолисига 1,5 миллион доллар тақдим этди. Бундай олийжаноблик ҳаракатини Италиянинг «Ювентус» клуби ўйинчиси мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон ойи муносабати билан амалга оширди, деб хабар беради Sputnik.
Ҳадями ёки пора?
Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб, салмоқлигина америка яшил “долларини” олди ва навбатчи зобитга узатди. Зобит фақатгина 100 долларни олишга рози бўлганлигини кўриб, унинг қанчалик ҳайрон қолганини тасаввур қиляпсизми.
Саудиялик муслима африкалик қашшоқ ўқитувчини хурcанд қилди
Саудиялик ёш муслима Microsoft Word дастурига компьютерсиз ўқитиш услубияти билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабабчи бўлган Ганалик қашшоқ ўқитувчига ноутбук ҳадя қилди. Африкалик педагог Акото Овура Квадво чекка бир қишлоқда, ўқувичларга оддий доска ва бўр ёрдамида офис дастури билан ишлаш асосларини тушунтириб бераётган бир пайтда дарс пайтида суратга олинганди.