2014 йил португаллик йигит Рўза байрамини нишонлаш учун 2 миллион доллар хайрия қилган эди. Бу йил эса жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду Фаластин аҳолисига 1,5 миллион доллар тақдим этди. Бундай олийжаноблик ҳаракатини Италиянинг «Ювентус» клуби ўйинчиси мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон ойи муносабати билан амалга оширди, деб хабар беради Sputnik. Таъкидлаш жоизки, Роналду мусулмонларга биринчи марта ёрдам кўрсатиши эмас. Масалан, 2012 йил ким ошди савдосида ўзининг «Олтин бутса»сини сотиб, тушган 1,5 миллион еврони Ғазо секторидаги фаластинлик ўқувчиларга бериб юборганди.
2014 йил эса португалиялик Рўза байрамини нишонлаш учун 2 миллион доллар ҳадя этганди.