ҲАЖБ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 143 марта кўрилди
Луғатда «тўсиш, маҳрум этиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса яқин ворис узоқ ворисни ёки яқинроқ меросхўр яқин меросхўрни мероснинг ҳаммасидан ёки бир қисмидан ман этиши «ҳажб» дейилади. У икки хил бўлади: биринчиси ҳажб нуқсон, яъни меросдан ҳиссадаги озайиш туфайли нуқс ҳажби; иккинчиси ҳажб хирмон, яъни меросдан маҳрум қилиш ҳажби (масалан ака-уканинг ўғли ака-уканинг ўзи тарафидан ҳажб қилиши каби).