ҲАЖЖИ БАДАЛ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 233 марта кўрилди
Бошқа биров учун бир кишининг ҳаж арконларини адо этиши «ҳажжи бадал» дейилади. Ҳажжи бадал (Бадал ҳажи) ўлиб кетган киши учун (агар у васият қилган бўлса) ҳамда моддий таъминлангану аммо соғлиги ёки кексалиги туфайли сафар машаққатларини кўтара олмайдиган киши учун адо қилинади. Ҳажжи бадал қилувчи аввал ўзи учун ҳаж қилган бўлиши керак.