close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲАЖАР УЛ-АСВАД

Луғатда «қора тош» дегани бўлиб, у Каъба эшигининг чап томонидаги бурчакка елка баробарида жойлаштирилган қора тошдир. Ҳожилар уни табаррукона ўпадилар, чунки унинг жаннатдан чиққани тўғрисида ривоят бор. Ҳаж мавсумида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уни бўса қилганлар. Шунинг учун имкони бўлса, ҳар бир ҳожи ўпиши, иложи бўлмаса, рамзий ишоратлар ва такбирлар билан кифояланиши суннат бўлиб қолган. Каъбани тавоф қилиш Ҳажар ул-асвад жойлашган бурчакдан бошланади. Ҳажарул-асвад Матоф ерида 1 метру 10 см. баландликда Каъбанинг жанубий рукнига маҳкамлаб қўйилган тошдир. У тошнинг узунлиги 25 см, энига 17 см. У Каъбанинг деворларига ўрнатилган. Аввал у тош бир бўлак бўлган. Қаромита замони ва бундан бошқа пайтлардаги ҳодисалар оқибатида зоҳир кўриниши синиб, саккиз кичик бўлакка бўлиниб кетган. Унинг энг катта ҳажми битта хурмо миқдоричадир. У тошлар бошқа катта тошга ўтқазилиб, кумуш билан ҳалқасимон қилиб қўйилган. Ана шу тош ўпилиб, табаррукона ушланади, кумуш билан ўраб қўйилган нарсани эмас!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase