ЮСР
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 240 марта кўрилди
Луғатда «енгиллик, қулайлик, кенглик» маъноларини билдиради. Истилоҳда бир ишнинг, масалан яхшиликларнинг қилиниши ёки қилинмаслигига енгиллик яратиш «юср» дейилади. Ислом дини енгиллик, қулайликни ўзига асос қилиб олган. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қувонтиринг, нафратлантирманг, осонлаштиринг, қийинлаштирманг», деб насиҳат қилганлар. Бунинг акси «уср», яъни қийинчилик, мушкулликдир.