ЮНУС АЛАЙҲИССАЛОМ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 307 марта кўрилди
Юнус алайҳиссалом Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан, Ҳазрати Биняминнинг набираси. Оссурия мамлакатининг бош шаҳри Ниновада бутпараст халқни Ҳақ динга даъват этиб кўп насиҳатлар қилган, аммо қавми иймонга келмаган. Бутлардан кечолмаган қавмидан ғазабланган Юнус алайҳиссалом Дажла дарёсидаги кемага ўлтириб, қавмни ташлаб кетади. Кема денгизда юрмай қолади, чунки унда гуноҳкор одам бор эди. Уни аниқлаш учун уч бор қуръа ташланганида ҳар гал Юнус алайҳиссаломга чиқади. Уни денгизга отганларида бир катта балиқ ютиб юборади. Аллоҳ таоло Ўз амрига бўйсунмай залолатдаги қавмини ташлаб кетиб, гуноҳкор бўлган пайғамбарини шундай жазолади. У Аллоҳга тавба-тазаррулар қилди, Аллоҳ кечириб, балиқ қорнидан қутқарди ва янгидан қувват берди. Юнус кемага минган куни Нинова шаҳри устини даҳшатли қуюқ туман қоплаб, осмон кўринмай кетди. Ҳамма кутилган азобнинг ҳақиқатлигини англади, Юнус алайҳиссаломни ахтаришга тушди, Аллоҳга илтижолар қилди. Пайғамбар мамлакатига қайтгач, қавми уни яхши кутиб олди, унинг йўлидан юриб, иймон келтирди. Қуръони каримда Юнус алайҳиссалом ҳақида 109 оятли Юнус сураси ва яна тўққиз ояти карима бор.