ЮСУФ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 240 марта кўрилди
Қуръони каримнинг ўн иккинчи сураси номи, Аллоҳ таоло пайғамбарларидан Юсуф алайҳиссалом номи билан аталган, Маккада нозил бўлган, 111 оятдан иборат. Унда асосан Юсуф алайҳиссалом ибн Яъқубнинг ҳаёти, у зот билан боғлиқ воқеалар ҳақида сўз боради. Сура Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларининг энг қора ва мусибатли кунларида нозил қилинган ва у зотга тасалли, ором-осойиш бўлган. Бу сура услуби шунчалик латофатли, жозибадорки, Исломнинг энг буюк қалам аҳллари унга шеъру-достонлар, уламолар эса жилд-жилд китоблар бағишлашган.