close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЭШОН БОБОХОН

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Мовароуннаҳрнинг атоқли уламоси ва дин арбоби. Ҳижрий 1276 (милодий 1856) йилда Тошкентда уламо оиласида туғилган. Отаси Абдулмажидхон Эшон таниқли олим, машҳур Мўйи Муборак мадрасаси мударриси, бобоси Юнусхон ибн Аййубхон мударрис ва шайхулислом бўлишган. Эшон Бобохон Бухородаги Мир Араб мадрасасида машҳур устозлардан, хусусан Домла Икромчадан таҳсил олган. Ноёб ақл-заковат соҳиби бўлган Эшон Бобохон умр бўйи илм талабида бўлиб, тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ илмлари билимдони бўлиб етишди. Бир неча йил Мўйи Муборак жомеъсида имом-хатиб ва мударрис бўлди, нақшбандия тариқати сулукини юритди. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг ягона диний бошқармаси ташкил этилиб, бу ишнинг ташкилотчиси Эшон Бобохон якдиллик билан бошқарма раиси ва муфтий қилиб сайланди. Унинг муфтийлиги даврида ҳаж сафарлари амалга ошди, аввалда ёпилиб қолган Мир Араб мадрасаси қайтадан фаолият бошлади, масжидлар ҳақида низом ишлаб чиқилди, бошқарма кутубхонасига асос солинди, халқаро алоқалар кенгайди. 1957 йилда Тошкентда вафот этган, Ҳасти Имомдаги Қаффол Шоший қабри ёнига дафн этилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase