close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЭЪТИКОФ

Луғатда «бир нарсани лозим тутиш, ушлаб қолиш, туриб қолиш» маъносини англатади. Шариатда эса пок шахснинг масжидда Аллоҳга қурбат (яқинлик) ҳосил этиш ниятида ибодат қилишига айтилади. Масжидда эътироф ўтириш Қуръони карим ва суннати набавиййа билан собит бўлган. Зуҳрийнинг хабарича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар эътикофни тарк этмаганлар. Эътикоф муҳлати бир кундан ўн кунгача. Бир кунлик эътикофни қасд қилган одам тонг отмасдан масжидга кириб, қуёш ботгач чиқади. Кўп кунлик эътикофни ўзига назр қилган киши масжидга қуёш ботишидан олдин кириб, кейинги куни қуёш ботгандан сўнг чиқади. Эътикофдаги киши фақат табиий ҳожатини қондириш (таҳорат, ғусл) учунгина масжиддан чиқади, масжидда ухлайди, овқатланади, зарур нарсаларни харид қилади, фақат ухровий, хайрли сўзларни гапиради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase