ХАВФ ВА РАЖО
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 382 марта кўрилди
Хавф + луғатда «қўрқиш» маъносини билдиради. Истилоҳда эса макруҳ, ёқимсиз нарсаларнинг келмоғидан ёки Аллоҳга муҳаббатнинг қўлдан чиқишидан қўрқиш, хавфсираш «хавф» дейилади. Аллоҳдан қўрқиш шу даражада бўлиши керакки, агар «ҳамма жаннатга тушадию фақат бир киши дўзахий бўлади», дейилса «ўша дўзахий мен эмасмикинман» деб қўрқиш лозим. Ражо + луғатда «умид» маъносини билдиради. Истилоҳда эса қалбда Аллоҳнинг раҳматидан ҳамиша умидвор бўлиш «ражо» деб аталади. Бунинг даражаси шунчаки, агар «ҳамма дўзахга тушадию фақат бир киши жаннатга киради», дейилса «ўша жаннати мен эмасмикинман» деб умидвор бўлинади. Бу икки туйғу иймон қушининг икки қанотидир, фақат бир-бири билан бутун бўлади. Хавф- сиз ражо хотиржамлик ва ғурур пайдо қилади, буни ражо деб бўлмайди. Хавфсиз ражо қанутга (умидсизликка), яъни Аллоҳнинг раҳматидан умид узишга сабаб бўлади.