ХАДИЧА бинти ХУВАЙЛИД
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 317 марта кўрилди
Хадича бинти Хувайлид ибн Асад ибн Қусайй (р.а.), Расулуллоҳнинг (с.а.в.) биринчи ва суюмли жуфти ҳалоллари, мўминлар онаси, Ислом тарихининг энг буюк аёлларидан. Ҳижратдан тахминан 68 йил олдин, Фил воқеасидан ўн беш йил олдин шарафли ва хайрли оилада туғилдилар. Жоҳилият даврида ҳам одобли ва оқила бўлганлари учун Тоҳира (покиза) деб аталганлар. Қурайшнинг қирқ ёшли бой, насабли, бева аёли Пайғамбар алайҳиссаломга турмушга чиққанларида у зот йигирма беш ёшда бўлганлар. Аллоҳга ва Унинг Расулига биринчи бўлиб иймон келтириб, илк мусулмонлардан бўлганлар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларигача ўн беш йил, рисолат даврида эса ўн йил биргаликда масъуд ва бахтли яшашган. Расулуллоҳнинг етти фарзандларидан олти нафари + Қосим, Зайнаб, Руқайя, Фотимаи Заҳро, Умму Кулсум, Абдуллоҳларнинг онаси бўлганлар. Энг қийин дамларда Пайғамбар алайҳиссаломга садоқатли завжа, ҳамдард ва ёрдамчи сифатида у зотни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлар. Шунинг учун Расули акрам Хадичанинг устига бошқа уйланмадилар, биронта аёлни у каби севмадилар, умрлари охиригача уни эслаб ўтдилар. Ҳижратдан уч йил олдин, милодий 659 йилда олтмиш беш ёшларида Маккада вафот этдилар.