close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ХАББОБ ибн АРАТ

Хаббоб ибн Арат (р.а.), саҳобийлардан. Асли наждлик бўлганлар, Маккадаги Хузоа қабиласилик Умму Анмар деган аёлга қул қилиб сотилган. Биринчилар қаторида мусулмон бўлганлар. Исломга кирганлари учун мушриклар қаттиқ қийнашган. Хожаларининг зулмидан қутулиб, Мадинага ҳижрат қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Бадр, Уҳуд ва бошқа жангларда қатнашганлар. Тўрт Хулафои рошидиннинг халифаликларини кўриб, Ҳазрати Али замонларида вафот этдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase