close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ХАБАР

Луғатда «суриштириш, нарса моҳиятидан воқиф бўлиш» маъносида келадиган «хубр» (хибра) ўзагидан олинган. Истилоҳда «ўтмишда содир бўлган ёки келажакда кутилаётган воқеани билдирувчи», моҳияти эътибори билан тўғри ёки янглиш бўлиш эҳтимоли бор сўз «хабар» дейилади. Қуръони каримда «хубр» ва «хабар» сўзлари икки оятда, унинг кўплик шакли «ахбор» эса уч оятда келган. Асмои ҳуснадан бири + Хобир қирқ тўрт оятда зикр этилган. «Хабар» сўзи ҳадисларда ҳам учрайди. «Хабар» кўз билан кўрилганидек эмаслигини айтган Пайғамбар алайҳиссалом ўзларига Жаброил алайҳиссалом воситаси билан саҳар ва оқшом хабар келганини марҳамат қилганлар. Калом илмида хабар икки қисмга ажратилган: 1. Мутавотир хабар (бир жамоанинг ёлғон бўлиш эҳтимоли йўқ хабари). 2. Расул хабари (нубуввати мўъжиза билан асосланган пайғамбар берган хабар).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase