close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КИСВА

Каъба деворларини ўраб турадиган қора рангли чойшаб, пўш «кисва» дейилади. У пахта аралаштирилган саккиз бўлак шойи матодан тикилади. Унинг юқори қисмига Қуръони каримнинг Оли-Имрон сурасидаги: «Албатта одамлар (ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи Уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадир» мазмунидаги 96-оят зарҳал ёзувда нақш этилган. 1925 йилдан бошлаб кисва Саудия Арабистонидаги махсус фабрикада тайёрланади. Ҳар йилги ҳаж мавсуми олдидан у янгиланиб, эскиси ҳожиларга ҳадя ўлароқ тарқатилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase