КИНДИЙ
- Шанба, Авг 13 2022
- 292 марта кўрилди
Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий, атоқли араб-ислом файласуфларидан. Ҳижрий 185 (милодий 796) йили туғилган. Ёшлигидан тиб, фалсафа, мантиқ, ҳисоб, ҳандаса, фалакиёт ва кимё фанларидан пухта билим олди, илм-заковатининг юксаклиги туфайли халифалар Маъмун ва Муътасим эътиборини қозонди. У турли илмларга доир юздан ортиқ асар ёзган. Булардан машҳурлари: «Китаб ал-Киндий ила ал-Муътасим биллоҳ фил-фалсафа ул-ула», «Рисола фил-ҳудуд ул-ашъё», «Китаб ал-жавоҳир ул-ҳамса», «Рисола фил-ақл», «Рисола фи моҳият ан-навм вар-рўё» ва бошқалар. Киндий асоси Исломга таянувчи бир фалсафа яратган, Арасту фалсафасининг Исломга мувофиқ келмаган жиҳатларини рад этган, илк Ислом файласуфи сифатида уни бойитишга катта ҳисса қўшган. Унга кўра фалсафа «Ҳуббул ҳикмат», яъни ҳикматни севишдир. Ҳижрий 252 (милодий 865) йили вафот этган.