close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КИТОБ

Китоб деганда, энг аввало Қуръони карим тушунилади, чунки Исломнинг биринчи асл манбаи Қуръондир. Қуръони мажид Ислом динининг тамал китоби, мусулмонларнинг асосий қонуни, Аллоҳ таолонинг бутун амр ва наҳйиларини жамлаган Китоби Мубийндир. Қуръони карим Маккада ўн йил, Мадинада ўн уч йил мобайнида Расули акрамга бўлиб-бўлиб нозил қилинди ва у зотдан замонамизга тавотур йўли билан етказилди ҳамда қиёматгача шундай давом этажакдир. Қуръон инсонларни адашувдан тўғри йўлга бурган, уларни ягона Илоҳ (тавҳид) ишончи атрофида тўплаган, доимо ўқиш учун юборилган энг буюк мўъжизадир. Қуръони каримнинг ҳарфи ҳам, лафзи ҳам, маънонинг тамоми ҳам Аллоҳнинг сўзидир. Исломдаги барча шаръий ҳукмларга жавоб топиш учун энг аввал Китобга мурожаат қилинади, кейин бошқа манбаларга ўтилади. Шунинг учун уни тафсир қилиш, маъноларини араб тилидан бошқа тилларга ўгириш жорий этилган. Бироқ маъно таржималари Қуръон эмас, улардан ҳукм чиқариш ҳаром ва оғир гуноҳдир. Исломда Қуръони каримни яхши тушунадиган ва ҳукмлари билан тушунтира оладиган чуқур билимли олимларга суянилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase