close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ.

Исмоил алайҳиссалом Қуръони каримда зикри келган пайғамбарлардан. У Миср подшоҳи Иброҳим алайҳиссаломга ҳадя қилган Ҳожар исмли жориядан туғилган. Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим алайҳиссалом янги туғилган Исмоилни онаси Ҳожар билан Каъбатуллоҳ яқинида ёлғиз қолдириб кетадилар. Шунда ташналикдан қийналган Ҳожар Сафо ва Марва тепаликлари орасида сув ахтариб югуриб юрганида гўдак Исмоилнинг оёғи ерга урилган жойдан Аллоҳ Замзам булоғини чиқаради. Исмоил улғайгач, оталари Иброҳим алайҳиссалом Маккага келадилар ва икковлари Байтуллоҳни тиклаб, бирга тавоф қилишади. Аллоҳнинг амри билан Иброҳим алайҳиссалом Маккадаги тоққа чиқиб, инсонларни Каъани тавоф қилишга чақирдилар ва шундан буён бу ҳаж ва умра ибодати арконига айланди. Исмоил алайҳиссалом Ҳижоз ва Яман аҳлини Аллоҳнинг тавҳидига иймон келтиришга, Унга ибодат қилишга чақирди. Шу ерда уйланиб, ўн икки фарзанд кўрди. Ҳазрати Исмоилнинг қирқинчи авлоди ўлароқ пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бутун инсониятга расул қилиб юборилдилар ва Ер юзини Аллоҳнинг ҳақ динига даъват қилдилар. Қуръони каримда Исмоил алайҳиссалом ҳақида бир неча ояти карималар бор, қурбонлик ибодати ҳам шу зот номлари билан боғлиқ.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase