ИСМОИЛИЙЯ
- Шанба, Авг 13 2022
- 177 марта кўрилди
Шиаликдаги мазҳаблардан бирининг номи. Ҳижрий 128 йили пайдо бўлган, ўз имоми Исмоил ибн Жаъфарни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Аҳли байтига мансублигини даъво қилади. Улар имомларини ўз ақидаларининг асоси, ҳаракатларининг маркази ҳисоблаб, уни илоҳ даражасига кўтарувчи сифатлар билан сифатлашади. Милодий тўққизинчи асрга келиб мустақил мазҳаб сифатида шаклланган. Ўрта асрларга келиб Исмоилийлар турли фирқаларга бўлиниб кетган, улардан низорий (ҳашшоший), мустаълий, друзлар ва қарматийлар ажраб чиққан. Уларнинг машҳурлари Оғахонийлар, Қарматийлар, Баҳралар бўлиб, буларнинг кўпчилиги Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Помир, Яман, Сурия ва Ливанда яшайди.