ИСМАТ
- Шанба, Авг 13 2022
- 128 марта кўрилди
Луғатда «ман қилиш, сақлаш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳ-маъсият ва мункар, ҳаром ишлардан сақланиш, барча ёмон ишлардан узоқда юриш «исмат» дейилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг маъсумликлари «исмат» тушунчаси асосидадир. Фоний нарсалардан узоқ юриш ҳам Аллоҳ таолонинг ҳимояси бўлгани боис исмат, яъни гуноҳлардан сақланиш ҳисобланади. Исматнинг акси осийлик ва гуноҳкорликдир.