Савоб йўллашнинг ҳақиқати
Савоб етиши учун аввало яхши ишни қилувчи амалини холис Аллоҳ учун қилиб савоб ҳосил қилиб олиши лозим. Савоб йўлланган кишига савоб етиши учун хоҳ у вафот этган бўлсин ёки тирик бўлсин мўмин бўлиши шартдир. Мўмин бўлмаган кишига қилинган хайри эҳсонларнинг савоби етиб бормайди (Имдодул фатаво).
Бир киши кимгадир бирор ишни савобини йўлламоқчи бўлса, аввал ўша ишни қилиб савоб ҳосил қилган бўлиши лозим. У ишни қилмай унинг савобини йўллаши мумкин эмас. Масалан, бир киши ғариб ёки мискинларни меҳмон қилиб савобини бағишлашни хоҳласа, мискинлар овқатни еб бўлганларидан кейин савобини йўллаши лозим бўлади. Савобини йўллашда дуога қўл кўтариб хушуъ, хузуъ билан: “Эй, Аллоҳим мени у амалимни қабул қилиб, уни савобини фалон, фалонларга етказгин” дейди.
“Муяссар бўлганича тиловат қилади... Аллоҳим тиловат қилган нарсамнинг савобини мислини фалончига етказгин (дейди)” (Раддул муҳтор).