close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўтганларга баданий ва молиявий савоб йўллаш борасида келган ҳадислар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Маййит қабрда ғарқ бўлаётган киши кабидир. Отаси ёки онаси ёки дўстидан унга етадиган дуони кутиб туради. Аллоҳ таоло тоғдай дуоларни қабр аҳлига етказади. Тирикларни ўликларга ҳадияси улар ҳаққига истиғфор айтишдир” дедилар” (Мушкотул масобиҳ).
Фойда: Ушбу ҳадисда тирикларнинг амаллари хоҳ дуо бўлсин, хоҳ молиявий тоат бўлсин, хоҳ баданий ибодат бўлсин вафот этганларга наф бериши ошкора баён этилган.
Солиҳ ибн Дирҳам: “Отам: “Ҳаж қилгани кетаётганимизда бир киши (етиб олиб): “Яқинларингизда Ибла деб айтиладиган қишлоқ борми?” деди. Биз: “Ҳа” дедик. У: “Сизлардан ким Ашшор масжидида икки ёки тўрт ракъат мен учун намоз ўқиб беришни ва бу Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун дейишни зиммасига олади? Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таоло қиёмат куни шаҳидларни Ашшор масжидидан тирилтиради. Улардан бошқалар Бадр шаҳидлари билан бирга қоим бўлмайди” деяётганларини эшитганман” деди” айтаёганини эшитганман” деди.
Фойда: Ушбу ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу номларидан намоз ўқиб, у зотга савобини бағишлаш борасида сўз боради. Савоб йўллаш борасида икки иш собитдир. Улар:
1. Молиявий ибодатни савоби вафот этган одамга етиб боргани каби баданий ибодатнинг савоби ҳам унга етиб бориши;
2. Вафот этганга савоб етиб боргани каби тирикларга ҳам савоб етиб бориши. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга савоб йўлланганда, тирик бўлганлар (Такашшуф ан муҳимматут тасаввуф).

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким қабристондан ўта туриб, қул ҳуваллоҳу аҳадни ўн бир марта ўқиб, ажрини вафот этганларга ҳиба қилса, унга вафот этганлар ададича ажр берилади” дедилар” (Жомеул аҳодис ли Суютий).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким қабристонга кириб, сўнг Фотиҳатул китоб, қул ҳуваллоҳу аҳад, алҳакумут такасурни ўқиб, сўнг: “Инний жаълту саваба ма қароъту мин каломика ли аҳлил мақобир минал мўминина вал мўминаат” деса, улар Аллоҳ таоло ҳузурида у учун шафоатчи бўладилар” дедилар” (Табароний ривояти).

Маъноси: Каломингдан тиловат қилган нарсамни савобини мўмин ва мўминалардан иборат қабр аҳлларига бағишладим.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким қабристонга кириб, “Ясин” сурасини ўқиса, Аллоҳ улардан енгиллаштиради ва у учун у ердагиларни ададича ҳасанот бўлади” дедилар” (Шарҳус судур).
Фойда: Қабристондан ўта туриб, Каломуллоҳдан тиловат қилиб, савобини йўлловчи кишига ҳам савоб бўлиши юқоридаги ҳадисларда баён этилмоқда. Савобини бағишлаш билан бағишловчига ҳеч нарса қолмайди дейиш нотўғри, аслсиз гапдир. Субаҳаналлоҳ Аллоҳ таоло қандай ҳам раҳматли зота!
Абдуллоҳ ибн Бурайда отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Бир вақт мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим, у зот олдига бир аёл келиб: “Онамга бир жорияни садақа қилган эдим. Онам вафот топди” деди. У зот: “Ажринг вожиб бўлди ва уни мерос сенга қайтарди” дедилар. У (аёл): “Эй, Аллоҳнинг расули унинг зиммасида бир ойнинг рўзаси бор эди. Унинг номидан рўза тутаманми?” деди. У зот: “Унинг номидан рўза тут” дедилар. У (аёл): “У ҳеч ҳаж ҳам қилмаган эди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?” деди. У зот: “Унинг номидан ҳаж қил” дедилар” (Термизий ривояти).
Бу ҳадис баданий ибодат савобини бағишлаш борасида аслдир. Ҳанафий мазҳаби ҳам шунга зиҳоб қилган. У ҳадисдан бу рўзани кифоя қилиши лозим бўлмайди. Чунки, сўралинган зотнинг мақсади мутлоқ манфаат етишлиги бўлиши мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу иши, яъни бир киши Ашшор масжидида икки ракъат намоз ўқиб, бу Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун дейиши борасидаги ҳадис тирик кишига савобини йўллаш дурустлигига далолат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда иккита қурбонлик қилар, бирини ўзларининг номидан, иккинчисини умматларининг номидан. У зотнинг бу қилган қурбонликлари келажакда келадиган кишиларга ҳам савоби етишига далолат қилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase