close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳашр сурасининг охирги уч ояти фазилати

 

 

 

Ҳашр сураси охирги уч оятида  Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари зикр этилган. Мазкур оятлар хосияти ҳақида қуйидаги ҳадис келтирилган.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳу  Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким тонг отганда “Аувзу биллааҳис самийъил ъалийми минаш шайтонир рожийм” деб, кейин Ҳашр сураси охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга 70.000 фариштани вакил қилади. Улар кечгача банда ҳақига салавот айтиб туради. Ким кеч кирганда ҳам (мазкур оятларни) ўқиса, тонг отгунча худди шундай бўлади ”.
Ҳашр сурасининг охирги уч ояти мазмунига кўра, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Зот ғайбни ҳам, кўриниб турган нарсаларни ҳам билади. Аллоҳ ҳар қандай айб-нуқсондан покдир. Мазкур оятларда Аллоҳнинг Ар-Раҳмон, Ар-Раҳим, Ал-Малик, Ал-Қуддус, Ас-Салом, Ал-Мўъмин, Ал-Муҳаймин, Ал-Азиз, Ал-Жаббор, Ал-Мутакаббир, Ал-Холиқ, Ал-Бориъ, Ал-Мусаввир, Ал-Азиз, Ал-Ҳаким сифатлари зикр қилинган. Жумҳур уламоларга кўра, мана шу исмлар ичида Аллоҳнинг исми аъзами бор.
Бошқа ҳадисда шундай дейилган: “Ким Ҳашр сураси охирги оятларини ўқиса, кейин ўша куни ёки тунда вафот этиб қолса, барча гуноҳлари кечирилади ”.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким тунда ёки кундузи Ҳашр сураси охирги оятларини ўқиса ва ўша куни ёки кечада вафот этиб қолса, унга жаннат вожиб бўлади ”.
Ҳасан айтади: “Ким тонг отганда Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса ва ўша куни оламдан ўтиб қолса, унга шаҳидлик муҳри босилади. Агар уларни кеч кирганда ўқиса ва ўша тунда вафот этиб қолса, унга ҳам шаҳидлик муҳри босилади”.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase