close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

“Оманар расул” фазилати

 

 

 

Бақара сураси охирги икки ояти “Оманар расул” дейилади. Мазкур оят фазилати улуғ. Айниқса, кечаси ўқиш хосияти кўп.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда-ким кечаси Бақара сураси охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади”, деганлар .
Ҳадисдаги “кифоя қилади” бирикмаси маъноси қуйидагича:
– Кечаси тунги намозда қоим бўлишга кифоя қилади .
– шайтон вавасасидан сақланишга кифоя қилади .
– бандани инс-жинлар ёмонлигидан ҳимоя қилади.
– савоб олишга кифоя қилади.
– яхшилик қозонишга кифоя қилади.
– Қуръонни охиригача, тўлиқ ўқишга кифоя қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Менга Арш остидаги хазина уйидан Бақара сураси охирги оятлари берилди. Улар мендан аввал ҳеч бир пайғамбарга берилган эмас ”.
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Аллоҳ осмонлар ва ерни яратмасидан икки минг йил аввал бир китоб ёзди. Ундан икки оят нозил қилиб, улар билан Бақара сурасини тамомлади. Агар (ўша оятлар) қайси бир уйда уч кеча (давомида) ўқилса, (у ерга) шайтон яқин йўламайди”, дейилган .
Ҳадисда айтилишича, бирон жойда Оятул курсийни уч кеча ўқилса, ўша ерга шайтон яқинлашмайди. Баъзилар уйидан жинларни ҳайдаш учун қандайдир ишларни қилади. Бироқ қилаётган иши Исломга зид бўлгани учун ҳеч қандай самара бермайди. Аслида биз муаммодан қутулиш йўлини Китобдан, Суннатдан изласак, мақсадга эришамиз. Бунинг учун ортиқча уринишга ҳожати йўқ. Қуръони каримни, ҳадиси шарифларни ўқиб-ўрганиб амал қилсак бўлгани.
Абу Зар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло Бақара сурасини икки оят билан якунлади. Иккиси менга Арш остидаги хазинадан берилди. Сизлар ана ўша икки оятни ўрганинглар, аёлларингизга ўргатинглар . Чунки у намоз , Қуръон, дуодир ”.
Яна бир ҳадисда: “Бақара сураси охирги оятлари Қуръон ва дуодир. Улар (бандани) жаннатга киритади, Раҳмонни рози қилади”, дейилган .
Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом: “Кимнинг бошига ғам-ташвиш тушганда Оятул курсий билан Бақаранинг охирги оятларини ўқиса, Аллоҳ унга ёрдам беради”, деганлар.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase