close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Духон сураси фазилати

 

 

 

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Бу ерда мутлақ тун назарда тутилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади ”.
Бундай ривоятларда, одатда, кичик гуноҳлар назарда тутилади. Катта гуноҳлар кечирилиши учун тавба қилиш, афсус-надомат чекиш, гуноҳдан қайтиш кераклиги маълум.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, деб марҳамат қилганлар .
Духон сурасини ўқиган одамнинг гуноҳлари кечирилади. Шу билан бирга, Аллоҳ унга атаб жаннатда бир қаср қуради.
Абдуллоҳ ибн Исо айтади: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади ”.
Абу Рофеъ шундай деган: “Ким Духонни жума оқшомида ўқиса, гуноҳлари мағфират этилган ҳолида тонг оттиради, ҳури ийнлардан бирига никоҳланади ”.
Ҳури ийн – жаннатда эркакларга никоҳлаб қўйиладиган покиза жуфтлар.
Демак, Духон сурасини ихлос билан ўқиган одамнинг гуноҳлари кечирилади, унга жаннатда бир уй қурилади, ҳурлардан бирига никоҳлаб қўйилади. Мўмин банда Қуръонни Аллоҳ розилиги учун ўқиб-ўрганса, ҳақини адо этса, дунёю охиратда мурод-мақсадига етади.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase