close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фатҳ сураси фазилати

 

 

 

“Фатҳ” сўзи “ғалаба” маъносини билдиради. Суранинг биринчи оятида фатҳ ҳақида сўз кетган. Шунинг учун сурага шундай ном берилган.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафардаликларида Умар ибн Хаттоб кечаси у зот билан бирга юрди. У Пайғамбар алайҳиссаломдан бир нарса сўради. Аммо Расулуллоҳ жавоб бермадилар. Сўнг яна сўради. У зот жавоб бермадилар. Умар яна сўради. Саволи ҳар сафар жавобсиз қолаверди. Умар ибн Хаттоб: “Онанг сени йўқотиб қўйгур, эй Умар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни уч марта безовта қилдинг-а! Сенга бирор марта ҳам жавоб берилгани йўқ!” деди. Умар айтади: “Шундан кейин туямни ҳайдаб мусулмонлар олдига бордим. Мен ҳақимда бирон оят тушиб қолса керак, деб қўрқиб тургандим, бир киши баланд овозда чақираётганини эшитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бориб салом бердим. Шунда у зот: “Менга кечаси бир сура нозил қилинди. У мен учун устига қуёш (зиёси) тушадиган нарсалардан ҳам севимлидир!” дедилар. Кейин “Иннаа фатаҳнаа лака фатҳам мубийнаа”ни ўқидилар”, деди .
Фатҳ сурасида мўминларга башорат берилган, уларнинг гуноҳлари кечирилиши, ғалабага эришишлари ваъда қилинган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Иннаа фатаҳнаа ояти “фавзан азиймаа”гача нозил бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбиядан қайтаётгандилар. Улар жуда ғамга ботган, руҳан тушкун аҳволда қолишганди. Чунки у зот туяларини Ҳудайбияда сўйгандилар. (Мазкур оят нозил бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом): “Менга шундай оят нозил бўлди. У мен учун дунёдаги барча нарсадан севимлироқдир”, дедилар ”.
Фатҳ сураси Ҳудайбиядан ғамгин ҳолда қайтаётган Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳамда саҳобалар кўнглига сурур бағишлаган. Сабаби сурада Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун алоҳида, мўминлар учун алоҳида башоратлар берилган.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фатҳ сураси дунёдаги барча нарсалардан севимлироқ эканини айтганларида, бир киши: “Сизга муборак бўлсин, ё Расулуллоҳ! Аллоҳ сизга нималар берганини айтди, аммо бизга нималар ваъда қилди?” деб сўраган. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом “Мўмин ва мўминаларни тагидан ариқлар оқиб турувчи жаннатларга киритиш учун...” оятини ўқиб берганлар.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase