close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳомим билан бошланувчи суралар фазилати

Ҳомим билан бошланадиган суралар еттита. Булар: Ғофир, Фуссилат, Шўро, Зухруф, Духон, Жосия ва Аҳқоф.
Мазкур суралар фазилати ҳақида бир қанча ривоятлар келтирилган. Жумладан, Халил ибн Муррадан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳомим билан бошланувчи суралар еттита. Жаҳаннам эшиклари ҳам еттита. Ҳар бир сура келади, жаҳаннам эшикларидан бири олдида туриб: “Парвардигорим, менга имон келтирган, мени қироат қилган киши бу эшикдан кирмайди”, деб айтади ”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳар бир нарсанинг лубоби (энг юқори нуқтаси, сара жойи) бўлади. Қуръоннинг лубоби ҳомим билан бошланувчи суралардир ”.
Ибн Масъуд: “Ҳомим билан бошланувчи суралар Қуръоннинг дебожидир”, деган .
Дебож – ипак либос.
Самура ибн Жундубдан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳомим билан бошланувчи суралар жаннат боғларидандир”, дейилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase