close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бахиллик таърифи, сабаблари, давоси

Бахиллик бу:
– Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмаслик;
–  эркак кишининг гарданидаги вожиб нафақадан бўйин товлаши, оиласини керакли нарсалар билан таъминламаслиги;
– бой-бадавлат бўла туриб молидан закот чиқармаслик;
– одамларга салом бермаслик;
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари, сифатлари эсланганда салавот айтмаслик;
– илм тарқатмаслик, саволга жавоб қайтармаслик;
– вақтга қизғанчиқлик қилиш. Айрим одамлар нафси учун керагидан ҳам ортиқ вақт ажратади. Савобли ишларга келганда, “Вақтим йўқ”, деб баҳона қилади. Мана шундай кимсалар ҳам бахил ҳисобланади. Лекин беҳуда ишлардан узоқ юрадиган, умрини ғанимат биладиган инсон зиқна эмас.
Бахиллик сабаблари:
– Мол-дунёни жонидан ортиқ кўриш. Бундай кимса, “Садақа берсам, бойлигим камайиб қолади”, деб ўйлайди, ҳамма нарсани пул билан ўлчайди.
– Аллоҳ садақанинг ўрнини тўлдиришига шубҳа билан қараш.
– мол-дунё ўткинчи, садақанинг савоби боқий эканини билмаслик.
– одамлардан нафратланиш, уларни ёмон кўриш. Бундай худбин кимса молидан бировга беришни ўйламайди, фақат ўзининг орзу-ҳавасларини қондириш пайида бўлади.
– нафси буюрган ишни ўйламай-нетмай қилиш.
– бахиллик кенг тарқалган носоғлом муҳитда яшаш.
Бахиллик давоси:
– Мол-дунё ўзидан кейин бошқаларга қолиб кетишини ўйлаш.
– бойликка муҳаббатни, узун орзу-ҳавасларни қалбдан чиқариб ташлаш.
– ўлимни эслаш. Вафотидан кейин шунча бойлик меросхўрларига қолишини, не ҳасратда йиққан бойлигининг ҳузурини ўзгалар кўришини ёдда тутиш. Агар садақа қилса, савоби ўзи билан кетади, қабрда нур бўлади, охиратда фойда беради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase