close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Добба чиқишининг сири

Добба қуёш мағрибдан бош кўтариб, тавба эшиги беркитилганидан сўнг чиқади. "Одамлар бизнинг оятларимизга ишонмас эдилар" деб гапиради. Мўминнинг юзини яна-да ёриштириб, кофирнинг бурнига белги солади. ҳамма бир дастурхон атрофида жамланиб, ким мўмин, ким кофир эканлигини билиб олади. Бу ўлим тўшагида ётган кишига фаришталарнинг хабар келтиришига ўхшайди. Малоикалар мўминга жаннат хушхабарини берсалар, жони узилаётган кофирни дўзах билан қўрқитадилар!
"(Эй Муҳаммад), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўлларини чўзиб: "Жонларингизни берингиз! Бу кун - Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганингиз ва Унинг оятларидан юз ўгириб кибру ҳаво қилганингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланадиган кунингиздир",- деб турган пайтда бир кўрсангиз эди".
"Агар фаришталар кофир кимсаларнинг юз ва кетларига уриб жонларини олаётган ва "Дўзах азобини тотингиз! Бунга сабаб ўзларингиз қилган амалларингиздир, зеро Аллоҳ ҳаргиз бандаларига зулм қилувчи эмасдир",- деяётган пайтини кўрсангиз эди".
Энди мўминлар ҳақида
"Улар (ширк ва исёндан) пок бўлган ҳолларида, фаришталар уларнинг жонларини олар эканлар: "Сизларга тинчлик-омонлик бўлгай. (Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз",- дерлар".
Доббанинг чиқиши ана шундай ўлим сир-асрорларига ва оламнинг умри тугаётганига ишора қилувчи аломатдир.
Сўнг абадий ҳаёт бошланади. Аллоҳ таъолодан бизни ҳам фазлу карами ила ҳақ йўлга ҳидоятланганлар қаторида қилишини сўраймиз. Амийн!
Одамларни машриқдан мағрибга тўплайдиган олов.
Ўлим тўшагида ётган кишининг жони суғирилиб ўзининг шарқий олами - дунё оламидан ғарбий олами - охират оламига ўтказилади. Руҳ қуёши бизга нисбатан мана шу ерда ботади, охират оламига нисбатан эса чиқади...

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase