close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яъжуж ва Маъжужлар

Ийсо алайҳис-салом тушиб Дажжолни ўлдирганидан сўнг Яъжуж ва Маъжужлар чиқади. Мусулмонлар ҳали Ийсо алайҳис-салом ҳукми остида роҳат қилиб яшамаган бўлади.
Биз бу даврни ҳар бир киши бошидан кечирадиган ўлим олдидаги тетикликка - унинг нақадар қисқалигига қиёсладик. Яъни мусулмонлар озгина муддат Ийсо ҳукми остида яшайдилар. Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши эса инсон жисмини ҳалок қилувчи фано омилларининг ҳужумига рамзий бир ишорага ўхшайди. Зеро, худди Яъжуж ва Маъжужлар каби бу фано омиллари ҳужумини ҳеч ким қайтаришга қодир бўлмайди.
Яъни Яъжуж ва Маъжужларни тўхтатишдан хатто Ийсо ҳамда унинг асҳоблари ожиз эдилар. Ўлим соати яқинлашган вақтда фано омилларини ҳам ҳеч ким тўхтатиб қола олмайди. Энди Ийсо алайҳис-саломнинг дуоси билан Яъжуж ва Маъжужларнинг ўлдирилишига келсак, бу ҳам ўлим олдидаги тетикликка рамздир. Валлоҳу аълам!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase