close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ийсо алайҳис-салом тушишининг сири

Ийсо алайҳис-саломнинг тушиши ўлим мастлигининг илк лаҳзаларида кузатиладиган бир очилиш - ўзига келишга ўхшайди. Инсон ўлими олдидан ўзини бироз тетик ҳис қилади. Ҳатто баъзилар "тузалаяпмиз" деб ўйлайди. Сўнг эса адашганликларини сезадилар. Ўшанда ҳақиқат барчага аён бўлади. Кофир, фожир кимсалар ўзларининг ҳақдан йироқ юрганликларини англайдилар. Аммо жони узилаётган киши мўмин бўлса, жаннатдаги мақомини кўради, ўлимнинг юзига кулиб қарайди ва Парвардигорига рўбарў бўлишини ўйлаб қувонади.
Савол: Нега айнан Ийсо алайҳис-салом тушади?
Жавоб: Ийсо алайҳис-салом отасиз туғилган. Аллоҳ қудрати ила Марям унга (Ийсога) ҳомиладор бўлган эди. Шунинг учун ҳам Ийсо алайҳис-саломни "Аллоҳнинг калимаси", "Руҳуллоҳ" дейдилар. Чунки Руҳуллоҳ Аллоҳ изни билан ўликларни тирилтирар эди. "Руҳуллоҳ" номини эшитиб Ийсонинг Аллоҳга бирон боғлиқлиги бор, деб тушунмаслик керак. Аллоҳ таъоло бундай бўхтонлардан покдир. У ўз махлуқотларида асло кўринмас ва махлуқотлар ҳам ҳеч қачон Аллоҳ таъолода кўрина олмаслар! Аллоҳ баъзи кимсалар айтаётган номуносиб сифатлардан покдир!
"(Эй Муҳаммад), айтинг: "У - Аллоҳ бирдир (Яъни унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзгуланувчидир (яъни барча ҳожатлар ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва тиғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким у Зотга тенг эмасдир".
Кимки Ийсо алайҳис-саломни ғайрибашарий, яъни илоҳий бирон сифат билан сифатлар экан, у ҳеч шак-шубҳасиз кофир бўлади. Бу борада барча имомлар бир хил фатво беришган. Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн!
Ийсо алайҳис-салом шарафини ошириш учун "Руҳуллоҳ" дейдилар. Масалан биз "Байтуллоҳ" деймиз. Яъни Аллоҳнинг байти (уйи) деб уни шарафлаймиз.
Ийсонинг Аллоҳ изни билан ўликларни тирилтириш ҳислатига Расулуллоҳ (с.а.в)нинг қуйидаги тавсифлари ҳам далолат қилади:
-У бошини эгса, (сув) томчилайди. Агар бошини кўтарса, ундан лаълдек томчилар сачрайди.
-Унинг бошидан худди (ҳозиргина) ҳаммомдан чиққанга ўхшаб (сув) томчилайди.
-Унга сув тегмаган бўлса ҳам, бошидан (сув) томчилаб туради.
Биз нега буни далил сифатида келтираяпмиз? Чунки унинг бошидан томчилаётган томчилар (ваҳолангки ҳали унга сув текани йўқ!) ҳаёт сувига далолат қилади.
"Ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилдик».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase