close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замон яқинлашуви

Қиёмат қойим хабарини берувчи мазкур аломатнинг айнан қачон бўлиши, қайси оят-аломатдан сўнг кўриниши ҳадисларда айтилмаган. Демак, унинг қачон бўлишини ҳам Аллоҳ билади.
«Ҳадис» 98. Абу Ҳурайра (р.а)дан: «Замоннинг яқинлашуви, илмнинг камайиб кетиши, фитналарнинг зоҳир бўлиши, хасисликнинг урчиши (кўпайиши) ва ҳаржнинг кўпайиши Қиёмат шартларидандир,- дедилар Расулуллоҳ (с.а.в).
- Ё Расулуллоҳ (с.а.в)! Нима у ҳарж?- сўрашди саҳобалар.
- Қатл, қатл,- дедилар Пайғамбар (с.а.в)».
Ибн Асир замон яқинлашувини умрларнинг қисқариши ва бараканинг камайиши деб шарҳлаган.
Ибн Асир ёзади: «Лекин баъзилар уни бошқача шарҳлаганлар. Яъни, замон яқинлашади, ҳатто йил ойдек, ой жумъа (ҳафта)дек, жумъа кундек, кун соатдек, соат ҳурмо баргининг ёнишидек бўлиб қолади».
Мана шу охирги тафсир саҳиҳроқ. Валлоҳу аълам! Чунки айнан мана шу маънога далолат қилувчи заиф ҳадис бор. Лекин Бухорий ва Муслим ривоят этган ҳадис унинг саҳиҳлигини билдиради. Валлоҳу аълам!
«Ҳадис» 99. Анас ибн Молик (р.а)дан: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «То замон яқинлашиб қолгунига қадар Қиёмат қойим бўлмайди. (Замонлар яқинлашади) ҳатто йил ойдек, ой жумъадек, жумъа кундек, кун соатдек, соат эса бир учқунчалик бўлиб қолади».
Аллоҳ таъоло ерни ўз ўқи атрофида бундан-да тезроқ айлантиришга қодир. Қуёшнинг ғарбдан чиқиши каби бу ҳам оламнинг умри тугаётганига бир аломат бўлади. Зеро Аллоҳ таъоло барча нарсага қодир Зотдир!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase