close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Одамларнинг сирларига қулоқ тутиш – жосуслик

Аллоҳ таоло айтади: «(Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар...», деган (Ҳужурот, 12).
Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. Аллоҳ беркитган нарсани қилишга уринмасин.
Муфассирлар: «Жосуслик – мусулмонларнинг айбу нуқсонларини қидириш», деганлар.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳуга: «Валид ибн Уқбанинг соқолидан хамр томиб юради», дейишган эди, у зот: «Батаҳқиқ, биз жосуслик қилишдан қайтарилганмиз. Бироқ, унинг ростдан ҳам ичувчи экани маълум бўлса, уни жазолаймиз», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир қавмнинг гапларига, улар ёқтирмасалар-да, қулоқ солса, қиёмат кунида унинг қулоқларига эритилган қўрғошин қуйилади».
Аллоҳдан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишларига муваффақ этишини сўраймиз. У марҳаматли, саховатли зотдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase