Абу Муслим
Россиялик сайёҳлар орасида оммавий бўлган Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорти бетон девор билан ўраб олинади. Бу ҳақида Жанубий Синай губернатори Халед Фуд сўзларига ҳавола қилган ҳолда хабар беради The Guardian нашри. Минтақа раҳбарининг сўзларига қараганда, янги маҳсулот курортни (безатиб туради ва хавфсизликни таъминлайди». Тиканли сим билан бетон тўсиқлар узунлиги 37 километрни ташкил қилади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 27 февраль куни Москвага келиш ниятида. Исроил ҳукумати раисининг девонхонаси маълум қилишича, айнан шу куни у Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш умидида. Эслатиб ўтамизки, дастлаб Нетаньяху Россия пойтахтига 21 февраль куни ташриф буюрмоқчи эди, бироқ «мамлакатдаги ички вазият туфайли» ташрифни бекор қилишга тўғри келганди.
Ўтган сешанба куни оқшомда Исроил босқинчи кучлари босиб олинган Қуддус шаҳридаги ал-Ақсо масжидида фаластинлик мусулмонларга ҳужум қилди, натижада кўплаб мусулмонлар яраланди, бошқалар эса ҳибсга олинди, деб хабар беради воқеанинг шоҳидлари.
Ар-Риёд диндан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқда ва Қатар Саудия ҳукуматига таъсир этиш учун халқаро механизмларни ишга солади, деди Қатар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмита раиси Али бин Самих ал-Мерри. ЕИ махсус элчиси Ян Фигел билан учрашувда NHRC раҳбарининг хабар қилишча, ар-Риёд мусулмонлар учун муқаддас жойларга зиёратни (ҳаж ва умра) сиёсатига айлантирмоқда.
АҚШ мусулмонлар ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти америка ҳукумати терроризмда гумон қилинган шахслар «қора рўйхати»га 1400 дан ортиқ ташкилот, жумладан, касалхона ва олий таълим муассасалари фойдалана олиши учун уланиш имкониятини тақдим этди.
Ироқда жойлашган АҚШ қуролли кучлари бу «Ислом давлати»га тегишли бўлган деган баҳона остида 40 тонна олтин ва 17 тонна кумуш олиб чиқиб кетган. Қимматбаҳо юк АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вертолетларига юкланди ва америка ҳарбий базаларидан бирига жўнатилди, деб хабар беради SANA Сурия агентлиги.
Ҳуқуқ ҳимоячилари полиция автомобиль ҳайдаб кетаётган аёлларни оммавий равишда тўхатиб, турли баҳоналар билан уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўяётган Туркманистонда автоҳаваскорлар ҳуқуқларининг чекланишидан хавотирга тушган. «Озодлик Радиоси»нинг маълумотларига кўра, охирги пайтларда мамлакат пойтахти Ашхободда йўлларда оммавий текширувлар бошланди. Бунда полиция асосан аёлларни тўхтатмоқда.
Латерал позициядаги уйқу, яъни ёнбошлаб ухлаш, миядаги чиқиндиларни қорин ёки тепага қараб ухлашга қараганда самаралироқ чиқаришга сабаб бўлади. Натижада, у Альцгеймер, Паркинсон ва бошқа неврологик касалликлар юзага келиш хавфини камайтиради.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон (МБС) Хитойга етиб келди, бу ерда у президент Си Цзиньпин билан учрашади журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши билан боғлиқ халқаро жанжаллардан сўнг йўқотилган обрўси шароитларида янги иттифоқчилар топишга уриниб кўрмоқда.
Туркия президенти Эрдўған БМТ раҳбариятини ҳам, унинг сўзларига кўра, ислоҳотга муҳтож бўлган Хавфсизлик Кенгашини ҳам танқид қилди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ. "БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг ўзидан «адолат»га ўхшаган ҳеч нарса кутманг. Адолат изламанг: бу ерда сиз уни топа олмайсиз", - деди турклар етакчиси Анқарада сўзга чиққанида.
Ойша-Хафса Хоним Қрим хони Менгли Гирайнинг қизи ва усмонлилар султони Салим I нинг биринчи хотини бўлган. У машҳур султон Сулаймон Қонунийнинг онаси эди ва 1520 йилдан 1534 йилгача волида-султон мақомига эга бўлган. Турк манбаларида бу машҳур муслима Хафса Хатун деб аталади. 1513 йилдан 1520 йлгача у ўғли Сулаймон билан Туркиянинг ғарбида, тахт ворислари таълим ва таҳсил олган Маниса шаҳрида яшаган.
БААда маҳаллий муслима тез фикрлаши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмасига эга эканлиги сабабли бир гастарбайтерни муқаррар ўлимдан сақлаб қолди. Йўл четида ётган африкалик эркак ва унинг атрофида тўпланиб қолган йўловчиларни кўрган пайт БАА фуқароси, инфратузилмани ривожлантириш вазирлигида ишлайдиган Ҳинд Али ал-Сахерий ишдан уйига автомобиль ҳайдаб қайтаётган эди.