Абу Муслим
Huawei корпорацияси, ахборот ва коммуникация технологиялари ечимларининг етакчи таъминотчиси, Ўзбекистонда солиқ ҳисобига олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси хабар берди. ДСҚ маълумотларига кўра, Хитойда рўйхатга олинган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited 1 июн куни рўйхатга олинган.
Ижтимоий тармоқлар БААдаги ҳукмрон жуфтликнинг вакили Ҳинд ал-Қосимий Нью-Деҳлидаги Шри Лакшми-Нараян ҳиндлар ибодатхонасига ташриф буюргани ва бир қатор бутпарастлик маросимларни ижро этгани шов-шувларга сабаб бўлди. Бундан ташқари, БААлик меҳмон видеомурожаатда у "муқаддас сув" ичгани, кўплаб маъбудларга ҳурмат кўрсатгани ва ажойиб маънавий тажрибага эга эканлиги ҳақида гапирди.
Роспотребнадзор ўз сайтида дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинганлар ҳақида долзарб расмий маълумот эълон қилди. Маълум қилинишича, 2 июнь Москва вақти билан тонгги 8 да дунёда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 6313974 та қайд этилган, бир суткада ўсиш 102047 тани ташкил қилди. Бир кун олдин ушбу кўрсаткич 109968 тага тенг бўлган.
Нима сабабдан Хафтар учун РФ да босиб чиқарилган динорнинг бир партияси ушланиши Давлат Департаментини хавотирга солмоқда?
Art Breeder сервиси ёрдамида тармоқ фойдаланувчиси таниқли императорнинг юзини фотосуратлар аниқлиги билан қайта тиклади, деб хабар беради Le Figaro. Гандброуд тахаллуси остида яширинган Амстердамлик мустақил сураткаш Бас Утервайк Art Breeder сервисига Наполеоннинг бир нечта расмини юклади, кийимларни эса Жак-Луи Девиднинг 1812 йил расмидан олди.
Яқинда Қўшма Штатлар тарихдаги "энг буюк қуроли"га эга бўлади. Бу ҳақида президент Доналд Трамп Флорида штатида "Crew Dragon" космик кемасини Халқаро космик станцияга учирилгандан кейин гапирди. Трансляция Оқ уйнинг Твиттер-даги саҳифасида ўтказилди.
Жанубий Корея АҚШ президенти Трампнинг мамлакатни G7 саммитига таклиф қилиш режаларидан хабардор бўлиб, тафсилотларни америка томони билан муҳокама қилади. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини сентябргача кечиктириш ва тўрт мамлакат, жумладан, Россия, Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистонни таклиф қилиш нияти ҳақида маълум қилганди.
Руҳоний бунга тушида маъбудлардан буйруқ олганини айтди. Гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлган 70 ёшлик ҳинд руҳонийси Коронавирус пандемиясига якун ясаш учун бир эркакнинг бошини танасидан жудо қилиб, даҳшатли тарзда қурбонлик келтирди.
Хитой ҳукумати Гонконгга нисбатан кўраётган чоралар сабабли Хитой ва АҚШ ўртасидаги танглик ортиб бораётган бир пайтда АҚШ ҳукумати Гонконгнинг элита жойларида мулкни сотмоқда, деб хабар беради Блумберг АҚШ Давлат департаментидаги манбага таяниб.
Ушбу қарор COVID-19 ҳолатларининг ўсиши шароитларида қабул қилинди. Бутун Ироқ ҳудудида янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириш ҳолатлар ўсиб бораётган шароитларда етти кунлик комендантлик соати жорий этилмоқда. Бу ҳақида Ироқ ҳукумати ҳузуридаги тезкор инқироз штабининг аъзоси Омер Ваили маълум қилди.
Унинг ёнидан қурол топилмади. Исроил полицияси ходимлари Қуддусда фаластинлик руҳий касални отиб ўлдирди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Eсбат назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган, у ерда Исломнинг зиёратгоҳларидан бири - Ал-Ақса масжиди жойлашган.
Ёлланма жангарилар Триполининг жанубидан чекинишдан олдин уруш зонасида жойлашган турар-жой биноларини миналаштирмоқда. Ливияда Халифа Хафтарнинг ноқонуний қуролланган гуруҳлари сафида жанг қилаётган ёлланма жангчилар чекинишдан олдин Сурия ва Ироқда турар-жой биноларини миналаштирган террористларнинг тактикасини қабул қилдилар.