У ажал етганида руҳларни жасаддан олувчи ва ҳаёт беришни истаган чоғида уларни жасадларга ёядиган Зотдир; бойлардан садақаларни олур ва заифларга ризқларни улашур ҳеч қандай эҳтиёж қолдирмасдан бойларнинг ризқини кенг қилур ва ҳеч бир тоқат етмайдиган даражада камбағаллар ризқини узар.
У Зот баъзи қалбларнинг улуғворлиги, олий-ҳимматлиги ва аҳамиятини пасайтириб, кашф бўлиши мумкин бўлган улуғ ишлардан тутиб трлиб, тор қилиб қўяди ва айрим кўнгилларни тамомий лутф ва яхшиликлар эҳсон этиб Ўз даргоҳига яқинлаштирувчи амалларга кенг қилиб қўяди.
Танбиҳ. Қобиз ва Босит сифатидан насиба олган банда ҳикмат зийнатлари ва сўз усталиги ато этилган кишидир. Шу боисдан у гоҳида Аллоҳнинг неъматлари ва марҳаматларини эслатиб бандаларнинг кўнгилларини ёзур, баъзан эса Аллоҳнинг жалол ва кибриёсини, турли азобу балоларини, душманларидан ўч олишини айтиб бандаларни огоҳлантириш билан кўнгилларини сиқиб қўяр. Чунончи, Расулуллоҳ алай-ҳиссалом саҳобаларнинг қалбларини ибодатга ҳарис қилиб қўяр эдилар. Бир ҳадиси шарифда уларга бундай марҳамат қилдилар:
«Аллоҳ таоло Қиёмат куни Одам алайҳиссаломга: «Дўзахга жўнат», — деб амр қилади. «Қанчасини?» — деб сўрайдилар Одам алайҳиссалом. «Ҳар минг кишидан тўтдеиз юз тўқсон тўққизтасини», — дейди Аллоҳ жалла жалалуҳу».
Бу ҳадисни эшитиб саҳобаларнинг кўнгиллари синиб, ибодатдан сустлашиб трлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эртаси куни улардаги сиқилиш ва сустликни кўргач кўнгилларини кўтарар ва қалбларини ёзар эдилар. Уларга олдин ўтган умматларга нисбатан оқ ҳўкиздаги қора холдек эканликларини эслатар эдилар.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан