close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

9. Ал-Азиз

У ўхшаши кам топиладиган, унга эҳтиёж катта бўлган ва унга етишиш қийин аҳамиятли Зотдир. Хуллас, ушбу уч маънони ўзида жамламаганга Азиз исмини қўллаб бўлмайди. Қанча-қанча нарсалар ноёб бўлади, лекин аҳамияти улуғ ва фойдаси кўп бўлмаганидан азиз деб аталмайди. Қанча-қанча нарса аҳамияти катта, фойдаси кўп бўлади, ўхшаши топилмайди, лекин унга етишиш қийин бўлмагани боис у ҳам азиз дейилмайди. Масалан, Қуёшнинг ўхшаши йўқ, инчунин, Ер ҳам, уларнинг ҳар биридан фойда катта, уларга эҳтиёж қаттиқ, лекин улар азизлик билан сифатланмайдилар. Зеро, уларни кўриш қийин эмас. Шунинг учун ҳам юқоридаги учала маъно бирлашиши лозим.

Бундан таппрри, мазкур уч маънонинг ҳар бирида камол ва нуқсон бор. Камёбликнинг камолоти бирга қайтмоқликдир, чунки бирдан оз адад йўк ва унга ўхшашнинг топилиши маҳолдир. Демак, бирлик сифати фақат Аллоҳ таолога хос бўлади.
Воқеликда Қуёш битта бўлса ҳам, имкониятда (иккинчиси мумкинлигида) битта эмас. Камолотда ва нафосатда Қуёшга ўхшаган нарсанинг вужудга келиши мумкиндир.
Эҳтиёжнинг катта бўлиши деганда ҳар қандай нарса мавжуд бўлиши, боқий туриши ва сифатларини сақлаб трлишида муҳтож бўладиган эҳтиёж тушунилади. Бу ҳолат ҳам мукаммал равишда фақат Аллоҳ таолога хос сифат ўлароқ кузатилади.
Биз баён қилиб ўтдикки, Аллоҳ таолони тўлиқ маърифат ила англашга Аллоҳ таолодан ўзга (ҳеч ким) етмайди. Демак, У ҳақиқий, мутлақ Азиз бўлиб, ҳеч бир мавжудот бу сифатда Унга баробар бўлолмайди.
Танбиҳ. Бандалар орасида Азиз сифатини олган киши Аллоҳ таолонинг бандалари ўзларига зарурий бўлган охират ҳаётидаги абадий саодатдек энг муҳим ишларида унга муҳтож бўладиган кишидир. Бундай эҳтиёж топилиши амри маҳол бўлмаган, аммо етишиш қийин нодир ҳолдир. Бу пайғамбарларнинг (уларга Аллоҳнинг саловоти бўлсин) мартабаларидир. Пайғамбарларга халифалар, уларнинг меросхўри бўлмиш олимлар, яъни ўз замонасида уларнинг даражасига яқин, ягона бўлган кишилар иззатда шерикдирлар.
Уларнинг ҳар бири олий мартабада бўлиб, халқни иршод этишда қанчалик озу кўп ҳисса қўшганига қараб даража топади.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 8. Ал-Муҳаймин 10. Ал-Жаббор »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase