Жамият (919)
Фақиҳлар орасида ихтилоф бўлиши табиий иш экани юзасидан уларнинг орасида чиқадиган хилофлар одоб билан йўлга қўйилиши зарур бўлади. Ихтилоф одобига риоя қилиш юксак одоблардан бўлиб, унинг қадрини қадри юксак кишиларгина тушуниб етадилар. Шу боис қадимги уламоларимиз бу масалада ҳам илмий изланиш олиб борганлар ва керакли китобларни ёзганлар. Уларда асосан ихтилоф одоби қоидаларини баён қилганлар. Мисол учун, қуйидаги қоидаларни зикр ва шарҳ қилганлар:
Интернетда бир-бирини ҳақорат қилиши мунозара эмас, бу домла чиқиб, наригисини умри давомида қилган камчиликларини топиб, жосуслик қилиши – фақатгина фитна. Иккита уламо шундай қилиб турса, уларнинг мухлислари ҳам бир-бирлари билан шундай жанжаллашяпти, устозлари қандай ҳақорат қилган бўлса, бир-бирини шундай ҳақорат қиляпти. Мен интернетда мунозара қилаётган ҳаммани инсофга чақираман, дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров аҳли илмларга қилган мурожаатида.
Инсоннинг ўз юртига ва ўз халқига хиёнат қилиши оғир гуноҳдир. Баъзи бир кимсалар юртини ҳимоя қилиш у ёқда турсин, ҳатто мўмин-мусулмонлар орасида турли ихтилофларни чиқариб, уларни бир-бирларига қарши қилиб қўядилар. Юртнинг тинч, халқнинг осуда ҳаётини кўра олмай, ҳар хил фитна-фасодларни қўзғайдилар. Ўтган йилларда юртимизнинг бир неча минтақаларида содир этилган машъум воқеъалар барчамизнинг эсимизда.
"Ўзингиз учун бут ясаманг" - биз қайсидир шахсга ҳаддан ташқари қизиқиб, ишқивоз бўлиб қолган одамга шундай маслаҳат берамиз. Уни идеаллаштиради, тақлид қилишга интилади ёки унга хизмат қилишга тайёр бўлади. Танишлардан бири ёки тарихий шахс бундай бутга айланиши мумкин.
Вазир Фахрулмалик йўлда кетаётган эди, бир аёл келиб, «Ғуломлар эримни ўлдириб қўйишди», деб шикоят қилди.
Ростгўйлик аталмиш юксак мартабага етган мусулмон алдамайди, фирибгарлик, хиёнат қилмайди. Чунки ростгўйлик тақозо қиладиган нарса холислик, софлик, инсоф ва вафодир; фирибгарлик, алдов, сохталик, ноҳақлик, хиёнат эмас.
Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун инсонда хайрли ишларни қилишга ундовчи ички омил бўлиши керак.
Араб мусулмонларининг Корея яриморолига кириб келиши 9 асрнинг ўрталарига тўғри келади.Улар жанубий денгиз йўллари орқали Хитой ва унга чегарадош худудларга савдо қилиш учун кириб келишган. Гарчи бу даврда уларнинг Ислом дини тарғибот қилишлари ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмаган эса-да,шу даврга оид араб буюмлари Корея яриморолидан топилганлиги кўп нарсага ойдинлик киритиб турибди.
Ушбу мавзуъда сўз юритишдан олдин аёл киши билан эркак кишининг орасидаги тенг ҳуқуқ деганда нимани тушуниш керак, унинг нисбийлиги борми ёки мутлақ бир нарсами эканини белгилаб олиш зарур бўлади. Чунки, дунёнинг кўпгина жойида аёл кишига эркак киши билан тенг ҳуқуқ бериш шиори остида аёларга зулм қилинди ва қилинмоқда.
Қозилик, муфтийлик учун илм керак экан, шу каби даъват, тарбия учун ҳам илм муҳимдир. Аллоҳ таоло элчисига айтади: “Айтинг: «Менинг Йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман”. (Юсуф сураси, 108-оят)
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръон Каримда бунга кўп мисоллар келтирди. Улардан бири Каҳф сурасидаги икки одамнинг ҳикоясидир. Улардан бири бошқасига: "Мен сендан кўра давлатмандман ва тарафдорларим кўпдир!"- деди" (Каҳф: 34).
Олимнинг кибрдан сақланиши икки йўл билан амалга оширилади