Спорт (206)
Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино ўзининг ижтимоий тармоғида 2034 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини ёзди.
Бир қанча футбол клублари Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбаларига қарши чиққан футболчиларга нисбатан чора кўрди. Баъзи спортчилар ҳатто ОАВ томонидан "тақиқланган мусулмон гуруҳи" билан алоқада бўлганликда айбланган. Оммабоплигига қарамай, баъзи мусулмон спортчилар, хусусан, йиллар давомида ўз терма жамоаларини ҳимоя қилган футболчилар Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумидан азият чекаётган Фаластин фуқаролари билан бирдамлик билдиргани учун ҳужумга учради.
«Реал» мухлислари «Мальорка» билан бўлиб Испания Ла Лига чемпионати 10-тур учрашувида Фаластин билан бирдамлик ишораларини билдирди, хабар қилади Marca нашри.
Англия премер-лигаси раҳбарияти шу дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган 9-тур ўйинларида Исроил ва Фаластиннинг ҳар қандай байроқларидан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Сенатор Валери Буайе ҳужумчи Карим Бенземани "Мусулмон биродарлар" (тақиқланган террорчилик ташкилоти) билан алоқадорликда айблаб, Франция фуқаролигидан маҳрум этишни талаб қилди.
Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби ҳужумчиси, Франция терма жамоаси ва "Реал" (Мадрид) собиқ футболчиси Карим Бензема Исроил билан бошланган можарода фаластинликларни қўллаб-қувватлаб, Исроил томонидан бомбардимон қилишни адолатсиз деб атади.
Саудия Арабистонининг Ат-Таи клубида ўйнайдиган германиялик футболчи Роберт Бауэр ўзининг намоз ўқиётган пайтда олинган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди ҳамда рафиқаси ва унинг оиласи туфайли Исломни қабул қилганини айтди, деб хабар беради Free Press Journal.
Америкалик блогер «Интер Майами» клуби учрашувига Португалия терма жамоаси формаси саналган футболкада "Роналду яхшироқ" деган ёзув билан келди. Унинг стадионга киришига рухсат берилмади
Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси Марокашдаги зилзила қурбонлари учун бошпанага айланди
Умидли ёш француз-жазоирлик футболчи Энцо Стернал диний сабабларга кўра Франция ёшлар терма жамоасидан четлаштирилди. Хабар қилинишича, Франция футбол федерацияси расмийларига голни нишонлаш пайтида футболчи футболка остида "Аллоҳ Акбар" ёзувини очиб кўрсатгани ёқмаган. Воқеа апрель ойида, у нуфузли Монтегю турниридаги ўйинда голдан хурсанд бўлганида содир бўлган.
Манбага кўра, 31 ёшли бразилиялик ўз ихтиёрида шахсий самолётига, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар билан улкан данғиллама уйна бўлади. Неймарга у билан никоҳдан ўтмаган ҳомиладор Бруна Бианcарди билан яшашга рухсат берилади. Ваҳоланки, ушбу турдаги биргаликда яшаш Саудия Арабистони қонунлари (шариат) билан тақиқланган.
“Барселона” муддатидан аввал футбол бўйича Испания чемпиони унвонини қўлга киритди.
Сўнгги кунларда матбуотда Лионел Мессининг келажаги ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлди. Ҳаттоки, аргентиналик футболчи аллақачон “Ал-Ҳилол”га ўтишга қарор қилгани ҳам хабар қилинганди. Вазиятга нуфузли инсайдер Фабритсио Романо ойдинлик киритди.