Спорт (201)
14 январь куни Испания Суперкубоги финали доирасида «Реал» (Мадрид) ва "Барселона" клублари тўқнаш келишди. Жамоалар Ар-Риёддаги (Саудия Арабистони) "Ал-Аввал Парк" стадионида ўйнашди. Учрашувни Хуан Мартинес Мунуера бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Бразилиялик футболчи 38-дақиқада хет-трик қайд этди ва Мадридга Испания Суперкубогини олиб келди.
Криштиану Роналду ва Лионел Месси ўртасидаги рақобат ўн йилдан кўпроқ вақт давомида эътиборни тортди. Икки суперюлдуз карьералари поёнига етиб қолди ва улар барча даврларнинг энг буюк футболчилари сифатида тарихга киради.
Криштиану Роналду жаҳон футболи тарихидаги энг ёрқин ва энг буюк футболчилардан бирига айланди. Унинг истеъдоди, амбицияси, самарадорлиги ва мукаммалликка содиқлиги уни клубда ҳам, миллий даражада ҳам ажойиб муваффақиятларга олиб келди. Ушбу мақолада биз Роналдунинг ажойиб футболчи бўлишининг асосий сабабларини кўриб чиқамиз.
38 яшар футболчи профессионал карьерасида 1200-ўйин ўтказди.
Испанияликлар Суперкубокни Саудия Арабистонига сотиб юборишди, шу боис «Реал» (Мадрид) ва «Атлетико» бу сафар ўз мамлакати пойтахтида эмас, балки Ар-Риёдда тўқнаш келишди. Учрашув «ан- Наср» ўйнайдиган «ал-Аввал парк» стадионида бўлиб ўтди. Балки «Реал» учрашув Криштиану Роналду жамоасининг уй стадионида бўлиб ўтганини «қаймоқранглилар» жамоаси катта совринларни қўлга киритганини яхши белги деб билгандир.
ПСЖ Мессига ғалаба қозониш учун "Олтин тўп" ташкилотчиларига пора берганлиги маълум бўлди
Франция суди жазоирлик футболчи Юсуф Атални ижтимоий тармоқларда Ғазо секторидаги уруш ҳақида ёзганлиги учун саккиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино ўзининг ижтимоий тармоғида 2034 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини ёзди.
Бир қанча футбол клублари Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбаларига қарши чиққан футболчиларга нисбатан чора кўрди. Баъзи спортчилар ҳатто ОАВ томонидан "тақиқланган мусулмон гуруҳи" билан алоқада бўлганликда айбланган. Оммабоплигига қарамай, баъзи мусулмон спортчилар, хусусан, йиллар давомида ўз терма жамоаларини ҳимоя қилган футболчилар Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумидан азият чекаётган Фаластин фуқаролари билан бирдамлик билдиргани учун ҳужумга учради.
«Реал» мухлислари «Мальорка» билан бўлиб Испания Ла Лига чемпионати 10-тур учрашувида Фаластин билан бирдамлик ишораларини билдирди, хабар қилади Marca нашри.
Англия премер-лигаси раҳбарияти шу дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган 9-тур ўйинларида Исроил ва Фаластиннинг ҳар қандай байроқларидан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Сенатор Валери Буайе ҳужумчи Карим Бенземани "Мусулмон биродарлар" (тақиқланган террорчилик ташкилоти) билан алоқадорликда айблаб, Франция фуқаролигидан маҳрум этишни талаб қилди.