Цюрих шаҳрида жойлашган Швейцария олий техника мактаби олимлари оқшомда спорт билан шуғулланиш ва тунги уйқу сифати ўртасида боғлиқликни ўрганишга бағишланган 23 та тадқиқотни таҳлил қилиб чиқдилар. "Олимларнинг аниқлашича, барча тахминларга зид равишда, уйқудан тўрт соат олдин спорт билан шуғулланиш уйқу сифатига мутлақо салбий таъсир кўрсатмас экан", - дейди журналист Бритта Зилинг.
"Оқшомлари спорт билан шуғулланган тадқиқот қатнашчилари уйқунинг 21,2 % қисмини чуқур уйқу босқичида ўтказар экан. Бу организмни тиклаш учун жуда муҳим, - қайд этади нашр. – Синовда иштирок этган ва спорт билан шуғулланмаганларда бу кўрсаткич атиги 19,9 %ни ташкил қилди. Гарчи бунадй фарқ бир қарашда катта бўлиб кўринмасада, лекин статистика нуқтаи назаридан жиддий аҳамиятга эга".
Бироқ, таъкидлайди тадқиқотчилар, машғулотлар турлари ҳам аҳамиятга эга экан. "Уйқудан бир соат олдин кучли жисмоний зўриқиш уйқу сифатига таъсир этади, чунки уйқуга кетиш жараёнини секинлаштиради, бу эса, бошқа нарсалардан ташқари, юрак уриши тезлигининг юқорилиги билан ҳам боғлиқ. (...) Ижобий самара ўртача юкламали машғулотларда кузатилади". Хусусан, бу қаторга ўртача тезликда югуриш ёки велосипед учишни киритиш мумкин.
"Олимларнинг аниқлашича, синовда иштирок этганлар ҳаттоки ўртача юкламали машғулотларни уйқудан ярим оат олдин тугатган ҳолатларда ҳам бемалол чуқур уйқуга кета олган", - хабар беради Die Welt.
Оқшомлари спорт билан шуғулланиш организмга қанчалик ижобий таъсир этади
"Оқшомлари спорт билан жиддий шуғулланган кишилар туни билан хавотирланиб чиқармиш. Бироқ олимлар бунинг аксини исботлашди: маълум бир вазиятларда оқшомда спорт билан шуғулланиш ҳаттоки ижобий таъсир кўрсатар экан ", - хабар қилади Die Welt.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|