Мадридда барсага қўйилган айбловлар асосли эканлигига ишончлари комил.
Одатда “Реал” ва “Барселона” президентлари “Ел Класико” олдидан тушлик қилиш учун учрашишади, бу ўзига хос анъана, Испаниянинг икки ашаддий душмани ўртасидаги дўстлик ҳаракати дея баҳоланиши мумкин. Аммо якшанба кунги ўйин олдидан Флорентино Перес ва Жоан Лапорта учрашишмади - кескинлик кучайгани учун, ҳамда Реал корупциясилар билан бир дастурхонда ўтиришни истамагани учун бўлиши мумкин.
Шунчаки, "Реал Мадрид" "Барса" коррупцияда айбланаётган суд жараёнига аралашмоқчи.
"Барса" коррупцияда айбланмоқда. Клуб ҳакамларга пул берган жиноятлари фош бўлмоқда
Феврал ойида El Pais Испания адлия тизимидаги манбаларга таяниб, прокурорлар бухгалтерия ҳисоботларидаги аниқ қоида бузарликлар туфайли ўтган йили Ғазначилик ҳисобларига қизиққан Dansil 95 SL ва Nilsad (анаграммалар!) га Барселонанинг тўловларини текшираётгани ҳақида хабар берган эди. Фирма 1995 йилда собиқ судя Хосе Мария Энрикес Негреира томонидан ташкил этилган ва рўйхатга олиш маълумотларига кўра, "компаниялар учун реклама хизматлари ва видео ишлаб чиқариш" билан шуғулланган.
Бироқ, аслида, Dansil жуда бошқача хизматлар кўрсатган: прокурорларга кўра, Ҳакамлар техник қўмитаси (CТА) вицсе-президенти лавозимида ишлаган Негреира гўёки 2016 йилдан 2018 йилгача "Барселона"дан тўловлар олган. Ҳакамлар ҳақида маълумот берганлиги учун. Уч йил давомида собиқ ҳакам, молиявий ҳужжатларга кўра, 1 392 680 эвро олган. La Vanguardia нашри томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, бу миқдор ташкилот томонидан йиллар давомида олинган даромаднинг 95% ни ташкил қилади, бу бир нарсани англатади: компания фақат ҳамкорлик қилган. Барселона билан.
Тергов ҳақидаги хабар эълон қилинганидан бир неча ҳафта ўтгач, прокурорлар "Барса"нинг собиқ президентлари Оскар Грау, Алберт Солера, Сандро Россел ва Хосеп Мария Бартомеу ҳамда Негреира устидан шикоят қилишди. Томонлар спорт соҳасидаги коррупция ва молиявий ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.
"Барса" ўз баёнотида "клуб техник котибиятига испаниялик ёш футболчиларга оид техник ҳисоботларни видео форматда тақдим этган ташқи техник маслаҳатчи хизматидан фойдаланганини" тан олди. Бундан ташқари, клуб "биринчи ва захира жамоа мураббийлари штаби талаб қиладиган маълумотларни тўлдириш учун профессионал ҳакамлик билан боғлиқ техник ҳисоботларни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилган"лигини таъкидлади. "Бу профессионал футбол клубларида одатий ҳол", - дейилади "Барселона" баёнотида.
Негреира "Барса"га маслаҳат берганини тан олди, лекин фақат "клубга қарши нотўғри қарорлар қабул қилмаслиги" нуқтаи назаридан, унинг баҳолари "нейтрал хусусиятга эга" эмиш. Шу билан бирга, прокуратура баёнотида айтилишича, Россел ва Бартомеу Техник қўмита вице-президенти бўлганида “қатъий махфий оғзаки келишув”ни сақлаб келган. Прокурорнинг сўзларига кўра, бу келишув Негреира "пул эвазига клуб ўйинларида ҳакамлар қарорларини қабул қилишда "Барселона"ни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириши ва шунинг учун натижаларга таъсир қилиши" эди. Шу билан бирга, собиқ ҳакамнинг клуб билан ҳамкорлиги 2016 йилда эмас, анча олдинроқ - 2001 йилда, ҳатто Хосеп Луис Нунес даврида бошланган.
El Confidencial хабарига кўра, солиқ агентлиги “Барселона” Негреирага тўлаш учун еттита тижорат компаниясидан фойдаланган, деган хулосага келган – улар бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилиш вақтида аниқланган. Dasnil 95 SL ва Nisdal SCP Негреиранинг ўзи томонидан бошқарилади, SoccercamSLU, унинг ўғли Тresep 2014 SL га тегишли собиқ менежери Хосе Контрерас (ўтган йили вафот этган). Estudio ATD 2012 йилда Хавер Ҳенрикес (Негреиранинг яна бир ўғли) томонидан ташкил этилган ва Контрерас томонидан бошқариладиган компаниялар орқали пул олган. Яна иккита фирма - Radamanto SL ва Best Norton SL - ҳам Контрераснинг назорати остида эди ва Негреира хизматлари учун маблағ ўтказиш учун фойдаланилган.
Прокурорларга кўра, Негреира 2001-2018 йиллар оралиғида 7,3 миллион евродан кўпроқ ишлаб топган: “Бу клуб низомида кўзда тутилмаган ва Бош Ассамблея томонидан тасдиқланмаган ҳақиқий мукофот эди. Яъни, бу тўловлар ҳеч қандай ҳуқуқий ёки қонунчилик таъминотига эга эмас эди”. Прокурорларнинг таъкидлашича, Негреира тўловларни қабул қилган банк ҳисоблари "деярли бутунлай Барселонадан олинган даромадлар билан таъминланган ва кўп қисми учинчи шахсларнинг чеклари орқали нақд қилинган". Бироқ, прокуратура 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган тўловларга эътибор қаратмоқда, чунки қолган йиллар учун даъво муддати аллақачон тугаган.
Негреира 2018 йилнинг май ойида ўз лавозимини тарк этган, шундан сўнг "Барса" унга маош тўлашни тўхтатган. Шу сабабли, собиқ вице-президент, Эл Мундо хабарига кўра, Бартомеуга клубнинг ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қила бошлаган. У "Барселона" президентига мактуб юборди ва унда ҳамкорлик давом этмаса, "клубнинг ўзи билган қоида бузарликлари ҳақида ҳеч иккиланмасдан гапиришини" айтди. Аммо қарорингизни қайта кўриб чиқмасангиз ва клуб сизнинг президентлик муддатингиз тугагунига қадар менинг хизматларимга таяниши кераклиги кўрсатилган келишув шартларига риоя қилмасангиз, мени бунга мажбурлайсиз”, — деди у. Негреира, шунингдек, ўзини хафа қилганини ёзди ва таъкидлади: "Яна бир жанжал клубга фойда келтиради деб ўйламайман".
Энг қизиғи, 2018 йилда "Барса" унга 318 200 евро тўлаган ва Dansil деярли бир хил даромад (329 373 евро) ҳақида хабар берган. Кейинги йили Dansilнинг даромади 7 348 еврога тушиб кетди.
"Реал Мадрид" судда "жабрланганлар" сифатида чиқади
11 март куни Мадрид клуби Барселона айбловлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш ва "Реал Мадрид" бу масала бўйича тегишли деб ҳисоблаган чора-тадбирлар тўғрисида муҳим қарор қабул қилиш учун фавқулодда бошқарув кенгаши йиғилишини чақиришини эълон қилди.
Йиғилиш натижаси клубнинг судда жабрланувчи сифатида иштирок этиш тўғрисидаги қарори бўлди.
Реал Мадрид фактларнинг жиддийлигидан ўзининг катта ташвишини билдирмоқчи ва ҳуқуқий тизимга ишончини яна бир бор таъкидлайди. Клуб ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда, судя барча томонларга жараённи очганда судда иштирок этишга рози бўлади», - дейилади клуб баёнотида.
Энг қизиғи, шундан бир кун ўтиб, собиқ ҳакам Пересни 2010 йилда босим ўтказганликда айблади - гўёки "Реал Мадрид" президенти ўша мавсумда "Барселона"га ҳакамлар ёрдам қилганликда гумон қилган эди.
Эдуардо Итурралде Гонсалес Испаниянинг Cadena SER радиосига берган интервюсида: «Депортиво» билан ўйин 6:1 ҳисобида якунланди, биз майдонни тарк этдик, ёрдамчилар эса мен билан бирга чиқишди. - У келиб, мени хонага олиб кирди ва: "Мен сиздан фақат "Барселона"га ҳуштак чалишингизни каби сўрайман", деди. Ва тамом".
"Барселона"га нима таҳдид солиши мумкин? Клубга Европа мусобақаларида қатнашиш тақиқланади, иш бўйича айбланувчиларга ҳақиқий қамоқ жазоси берилади
«Таъкидлаш жоизки, спорт интизомий жазолари мумкин эмас, чунки орадан беш йил ўтди ва бу масала бўйича даъво муддати уч йилдан кейин тугайди. Спорт даражасида бирор нарса қилишнинг иложи йўқ ”, деди лига президенти Хавер Тебас.
Аммо ҳамма нарса қийинроқ бўлиши мумкин.
"Барселона" юридик шахс сифатида "бизнесдаги коррупцияни давом эттириш"да айбланган. Тегишли қонун 2010-йилда қабул қилинган бўлиб, 2015-йилда унга спортдаги коррупцияга оид махсус бўлим киритилган бўлиб, “ўйин ёки мусобақа натижасини қасддан ва фирибгарлик йўли билан олдиндан аниқлаш ёки ўзгартиришга уриниш” банди бор. ” “Давомли” коррупция, ўз навбатида, жиноят бир марталик эмас, балки узоқ вақт давомида содир этилганлигини билдиради.
Шу сабабли, мумкин бўлган жазолар орасида жисмоний шахслар учун тўрт йилгача қамоқ ёки адвокатлар учун профессионал дисквалификация ва жарималар бўлиши мумкин. УЕФА ҳозирча вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмади, бироқ регламентга кўра, клублар натижага таъсир ўтказишда иштирок этгани исботланса, еврокубоклардаги тақиқ билан жазоланиши мумкин - ва бу қандай даражадалиги муҳим эмас: миллийми ёки халқаро.
"Барселона" тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини ва ўз ички терговини ҳам бошлашини айтди. Суд олдида жуда кўп иш турибди: Негреира олинган маблағлар учун айнан нима қилганини, бунда ҳакамларнинг ўзлари иштирок этганми (акс ҳолда, "Барселона" натижага қандай таъсир қилган?), фитна бўлганми, айнан мана шу ҳисоботларда нима борлигини билиш керак.
Клуб қайта-қайта қандайдир молиявий жанжалга тушиб қолаётгани ажабланарли. Аксарият ҳолларда эса "Барса" ҳаммасини ҳал қилишга муваффақ бўлди - энди ҳаммаси қандай бўлиши қизиқ.