Сўнгги кунларда матбуотда Лионел Мессининг келажаги ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлди. Ҳаттоки, аргентиналик футболчи аллақачон “Ал-Ҳилол”га ўтишга қарор қилгани ҳам хабар қилинганди. Вазиятга нуфузли инсайдер Фабритсио Романо ойдинлик киритди.
Ижтимоий тармоқларда баҳам кўрган Романонинг ёзишича, Месси Франция чемпионатида ғалаба қозонишни истайди ва шундан кейингина ўз имкониятларини баҳолайди. Айни дамда 35 ёшли аргентиналик ҳеч қандай қарор қабул қилмаган.
Қайд этилишича, “Ал-Ҳилол”дан апрел ойида 400 миллион евролик маош билан таклиф тушган, бироқ ҳозирча ҳеч нарса келишиб олинмаган. "Барселона"га келсак, клубнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, "Камп Ноу"га қайтиш осон бўлмайди, бунинг устига барса ўйинчиларининг Мессидан кўзи учиб турган жойи йўқ, яъни улар Мессини ўз сафида кўришни истаб тургани йўқ.
Месси кўчада қолиб кетдими?
Сўнгги кунларда матбуотда Лионел Мессининг келажаги ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлди. Ҳаттоки, аргентиналик футболчи аллақачон “Ал-Ҳилол”га ўтишга қарор қилгани ҳам хабар қилинганди. Вазиятга нуфузли инсайдер Фабритсио Романо ойдинлик киритди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|