Навбатдаги «Эл Класико» 0:4 ҳисобида «Барселона»нинг ғирром ғалабаси билан якунланди.
Ўйин давомида «Реал Мадрид» жорий мавсумда Европанинг топ-5 лигасида рекорд ўрнатди, чунки Лос Бланcос футболчилари 12 марта офсайдда қолиб кетишди. Килиан Мбаппе эса саккиз марта.
Бу топда «Барселона» иштирокидаги яна иккита учрашув бор: 11 марта «Алавес» футболчиларини офсайдда қолдирган, 10 марта Осасуна «Барса» билан ўйинда офсайдда қолган.
«Барселона» очиқ ўйин кўрсатиш ўрнига рақибларини муғомбирона равишда офсайдда ушлашни зўр нарса деб билар экан. «Барселона» жамоаси сунъий офсайдлар уюштириш бўйича чемпион. Бу ғирром ўйнашнинг бир тури бўлиб, барса бунда анча илгарлаб кетибди. Кучли жамоага бундай тактика қўллаш ярашмайди, лекин барсага ярашаверади, чунки очиқ ўйинда мазкур жамоа ғолиб бўла олмайди. Ҳақиқий футболни тушунмайдиганлар бундан фахрланиб ҳам юришади, шарманда...
Абу Муслим
(халқаро футбол шарҳловчиси)