Ўйиннинг 38-дакиқасида ҳисобни «қаймоқранглар» ярим ҳимоячиси Лука Модрич очди, унга Родриго ассистентлик қилди. 52-дақиқада «Реала» ҳужумчиси пенальтидан тўп киритиб, жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади.
Ўйиннинг 87-дақиқасида ҳакам Сесар Сото Градо «Реал» ҳимоячиси Эдер Милитаони ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун ўйиндан четлатди ва «Қироллик жамоаси» дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилади. «Атлетик» ярим ҳимоячиси Рауль Гарсия Тибо Куртуани алдай олмади.
Ўйинда Сесар Сото Градо бошчилигидаги жамоа ҳакамлик қилди. Унга ассистентлар Рауль Кабаньеро Мартинес ва Хосе Гальехо Гарсия ёрдам берди. Ззахира ҳаками – Исидро Диас де Мера Эскудерос.
«Атлетик» ярим финалда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг Испания Суперкубоги финалига йўл олди. «Реал» эса, ўз навбатида, қўшимча вақтда Каталониянинг «Барселона» жамоасидан бемалол устун келган эди (3:2).
«Реал» Барсадан кучли эканини исботлаб, Испания Суперкубогини қўлга киритди
16 январь куни, Саудия Арабистонининг ар-Риёд шаҳрида жойлашган «Қирол Фахд» стадионида «Атлетик» ва «Реал» жамоалари ўртасида Испания Суперкубогининг финал баҳси бўлиб ўтди. Барсадан анча кучли бўлган «Реал» клуби 2:0 ҳисобида ғолиб чиқишди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар