Абу Муслим
Мусулмон-арабларнинг насронийлар Ғарбига қаратилган кучли қаҳру-ғазаби кичик Буш томонидан терроризмга қарши уруш очилишига жавобан юзага келган бўлсада, бу нафратнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалади. Ғарб давлатларининг сиёсати 1914-1918 йиллар бўлиб ўтган Биринчи жаҳон уруши воқеаларини ёдга соладики, бунда айрим араб етакчилари Британия империяси насронийларининг берган ваъдаларга ишонган эди.
Нусрат Кўкча – Туркия, Қатар, БАА ва АҚШ шаҳарларидаги стейк-хауслар тармоғи хўжайини. Лекин у муваффақиятга дарров ва осонлик билан эришгани йўқ: узоқ йиллар тиним билмасдан ишлаш ва ўзини-ўзи такомиллаштириб бориш пировардида жаҳон миқёсидаги зўр ғалабага олиб келди. Бетакрор таъм, гўштли таомларни фирма услубида тайёрлаш ва тақдим этиш – бугунги кунда 34 яшар моҳир ошпаз мана шулар билан машҳур.
МРБ директори Джина Хаспел турк хавфсизлик кучлари ходимлари унга саудиялик журналист Жамол Хашукджи шафқатсиз ўлдирилгани ҳақида аудиоёзувни эшитиб кўришга берганидан сўнг Туркиядан Вашингтонга қайтмоқда. Американинг The Washington Post газетаси хабардор шахсларга ҳавола қилган ҳолда берган маълумотларга кўра, турк расмий шахслари билан учрашувда Хаспел МРБ раҳбарига Хашукджи Apple Watch қурилмасига ёзиб олган аудиоёзувни эшиттирдилар.
БМТ терговчиларининг фикрига кўра, Мьянмада рохинья мусулмон халқига қарши геноцид аввалгидек давом этмоқда ва бу мамлакат ҳукумати демократик жамият барпо этиш ҳақида умуман қизиқмаяпти. Мьянма бўйича далилларни аниқлаш БМТ комиссияси раиси Марзуки Дарусманнинг маълум қилишича, ўтган йил рўй берган қонли «тозалаш»лардан кейин ҳам мамлакатда қолган 250 минг кишидан 400 минг кишигача бўлган рохинья мусулмонлари ҳамон кучли қатағонга дуч келмоқда.
Урдунда бир пайтлар терроризмга қарши кураш бўйича хизматни бошқарган генерал Хабис Ханайнех ўз уйининг олдида отиб кетилди, деб хабар беради Урдун хавфсизлик кучлари ва тиббиёт ходимлари. Ханайнех пойтахт Уммон шаҳрининг жануби-ғарбида, тахминан 30 км масофада жойлашган Мадаба шаҳрида сешанба куни соат 7:00 да (Гринвич бўйича 16:00) ўлдирилди.
Саудия Арабистонидан Покистонга 6 миллиард долларлик ёрдам пакетини бериш ҳақида яқинда келиб тушган таклифга қарамай, Исломобод аввалгидек, Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) ёрдам ундиришни режалаштирмоқа. Бу ҳақида чоршанба куни Покистон Молия вазирлиги хабар берди.
Қуйидаги мақолани ўқиб, ўқувчида ўзига хос мулоҳазалар туғилиши табиий. Лекин шуни унутмаслик керакки, бугунги кундаги ахборот манбаларининг бир томонга йўналтирилганлиги натижасида, халқлар ўзларининг тарихий забардастликларини унитиб, қора пиар орқали ўзларини намойиш қилаётган, аслида ғараз ва зулмнинг манбаи бўлганларга ҳавас қилишмоқда.
Мусулмон мамлакатларига қараганда ғарб жамиятларида Қуръон таълимотлари яхшироқ тарқалган экан. Мусулмон мамлакатлари ўз диний қадриятларини сиёсат, бизнес, ҳуқуқшунослик ва жамиятда етарли даражада жорий қилишмаган. Жорж Вашингтон Университети олимлари шундай хулосага келишган экан.
Савол: Мен қуйидаги битим турларини тузишим мумкинми:
а) рухсат этилган нарсалардан биронтасини қарзга сотиб олиш, фақат агар белгиланган муддатда товар нархини тўлай олмасам, қарзни тўлаш кечиктирилган ҳар бир ой учун пеня ҳам тўлаш шарти билан;
б) рухсат этилган нарсалардан биронтасини ижарага олиш, фақат агар ҳар ойлик тўловни кечитирадиган бўлсам, муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳам тўлаш шарти билан.
АҚШ олимлари инсоннинг узоқ умр кўришини генетик вариациялар бўйича баҳолаш усулини ишлаб чиқдилар. Иш натижалари Америка инсон генетикаси жамиятининг (ASHG) Сан-Диегода бўлиб ўтадиган ҳар йиллик мажлисида тақдим этилди, хабар берилади Eurekalert пресс-релизида.
Шундай ҳолатлар бўладики, одамларда турли сабабларга кўра тузилган савдо шартномасини бекор қилиш ва харид қилинган товарни қайтариб бериш истаги ёки зарурати юзага келади. Қуйида биз Шариатнинг қайси меъёрларида бу ҳаракатни йўл қўйишга изн бериш кўзда тутилишини қисқача кўриб чиқамиз.
Ҳозирда расм бўлиб қолган сиёсий суҳбатларда таъкидланаётганидек, Хитой ёки, айниқса, Хиндистонда қандайдир туб юксалиши кечаётганлиги ҳақида хеч қандай далиллар йўқ. Агар Хитойда ижтимоий тенглик ғоялари ҳозирги сиёсатнинг бир қисми бўлса, кескин табақаланган жамият ҳолатига қайтган Хиндистонда бундай ғоялар умуман йўқ.