close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
02.04.2020 12:57

Исломий облигациялар бозори, пандемияга қарамасдан, барқарор бўлиб турибди, бу ҳақида Moody’s Investors Service халқаро рейтниг агентлиги маълум қилди. Уларнинг ҳисоботига кўра, 2020 йил исломий молия бозори кенгайишни давом эттиради, бу айниқса, Малайзияда сезиларли бўлади, гарчи Саудия Арабистони энг йирик исломий банкинг маркази мақомини сақлаб қолсада.

25.03.2020 01:29

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) спикери Маргарет Харрис АҚШнинг янги коронавирус пандемияси ўчоғига айланишини тахмин қилди. Бу ҳақида RT хабар қилади. "Биз Америка Қўшма Штатларида юқумли касалликлар (инфекциялар – таҳр. изоҳи) тез суръатлар билан ўсишини қайд этмоқдамиз, шунинг учун бундай бўлиши мумкин", - деди Харис Женевада бўлиб ўтган брифингда.

25.03.2020 00:38

АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, америкалик шифокорлар коронавирус инфекцияси COVID-19 га дори топдилар. Пандемия аллақачон дунёда 15 мингдан ортиқ аҳолини ўлдирган, аммо халос бўлиш имконияти пайдо бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп COVID-19ни даволашда катта ютуқни эълон қилди. Расмий твиттерида у бир неча кун ичида ҳалокатли вирусни йўқ қиладиган модда номини айтди.

23.03.2020 06:59

"Инқироз пайтида миш-мишлар ва ёлғон хабарлар жуда тез тарқалади, - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung. - (...) Охирги кунларда бир-бири билан боғлиқ бўлган 3 та ҳодиса рўй берди: Германияда ўзини «Польди онаси» деб атаган аёл бемаъни гаплар гапиряпти. АҚШда ўзини Қўшма Штатлар президенти деб атаган эркак бемаъни гаплар гапиряпти. Бунда бутун дунёда ўн минглаб одам коронавирусга чалиняпти".

21.03.2020 11:27

Сиёсий пандемия: вирус уруши мантиғи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Биз бугунги кунда гувоҳ бўлаётган мисли кўрилмаган ва қулоқ ҳам эшитмаган воқеа-ҳодисалар, агар диққат билан қарайдиган бўлсак, тиббий ва биологик табиатдан кўра, кўпроқ ижтимоий ва сиёсий табиатга эга. Нималар рўй беряпти? Агар дунё миқёсида коронавирусдан вафот этган беморларнинг (тасдиқланган беморларнинг) сонига қарасак, унчалик катта эмас, агар аҳамиятсиз демасак. Бироқ, ҳукуматлар деярли ҳеч қандай йўқотишларга эътибор бермай, ўз соҳаларидаги иқтисодий ва ижтимоий ҳаётни бирма-бир тўхтатмоқдалар. Одатда уларга хос бўлмаган нарса.

18.03.2020 19:06

Инсоният акллироқ бўлиши керак. Яна омон қолиш учун. Хавфли душман пайдо бўлиши билан инсониятга ҳозир нима ва қаерда етишмаётганлиги аниқ бўлди. Яна шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолишимиздан олдин буни тузата оламизми? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID -19 коронавирусининг пандемиясини эълон қилди. Женевадаги матбуот анжуманида ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус тегишли баёнот берди.

16.03.2020 19:44

Коронавирус инфекциясининг пандемияси бизнинг дунёмизни сезиларли даражада ўзгартиришига шубҳа қиладиган одам кам қолган. Юқумли эпидемия мусулмонларнинг диний амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида биз аввал ёзган эдик. Энди COVID-19 глобализмни қандай йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида гаплашайлик.

24.01.2020 13:23

Грипп пандемияси («испанка»)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик

Испан гриппи ёки «испанка» (фр. La Grippe Espagnole ёки исп. La Pesadilla), бу касалликка чалинганлар ва ўлганлар сони бўйича мутлақ нуқтаи назардан, инсоният тарихидаги энг катта грипп пандемияси бўлган бўлса керак. 1918-1919 йилларда (18 ой) бутун дунё бўйлаб тахминан 550 миллион киши ёки дунё аҳолисининг 29,5 фоизи испан гриппини юқтирган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase